Фармон оқолтинликларни ҳам мамнун этди

17 Февраль, 12:49 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 103 марта кўрилди • Комментариев к записи Фармон оқолтинликларни ҳам мамнун этди нет

Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштиришга, сифатли таълим хизматларидан фойдаланишни оширишга, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлашга давлат томонидан алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўтган йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида республикада мустаҳкам ҳуқуқий, ташкилий, моддий-техник база яратилди, бу интеллектуал салоҳияти юқори ва баркамол ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашнинг мазмунини янгилашга кўмаклашди.

2018 – йил 25 — январь куни Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Фармонда касб-ҳунар коллежлари аҳоли яшаш жойларига яқин бўлмаган масофада жойлаштирилганлиги, айниқса, ҳудудларда транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги ҳамда об-ҳаво шароитлари туфайли ўқувчиларнинг вақти-вақти билан оммавий равишда дарс машғулотларини қолдиришларига сабаб бўлмоқда, деб кўрсатилган. Ҳақиқатдан ҳам, туманда касб — ҳунар коллежлари аҳоли яшаш жойларига яқин бўлмаган масофада жойлаштирилганлиги, бу эса айни вақтда коллеж ўқувчиларининг дарс машғулотларига кечикиб келиши ёки бўлмаса, умуман дарсларга қатнаша олмаслигига сабаб бўлмоқда. Буни, тумандаги Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинидан ўқувчиларнинг Сардоба шаҳарчасидаги Оқолтин Гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб – ҳунар коллежига қатнаб ўқиётганлигини кўриш мумкин. Оралиқ масофа 25 км.

Шу билан биргаликда касб — ҳунар коллежларида зарур бўлган дарсликлар етарли даражада мавжуд эмас.

Ҳудудларда иш ўринлари етарли даражада бўлмаганлиги сабабли касб — ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш етарли даражада олиб борилмаяпти.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилиши  ота-оналар ва 9-синфлар битирувчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланди.

Шу ўринда бир таклиф бермоқчиман. Умумий ўрта таълим мактаб, касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларининг билим савияларини янада ошириш, ўқувчиларга етарли даражада билим берадиган педагог кадрларни билим савияларини ошириб, масъулиятли педагоглар ишга қабул қилинса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.

Ўткир ҚУДРАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Оқолтин туман Кенгаши раиси

Фармон оқолтинликларни ҳам мамнун этди was last modified: Февраль 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »