Фармон тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очмоқда

2 Февраль, 14:47 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 156 марта кўрилди • Комментариев к записи Фармон тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очмоқда нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб — қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Кейинги бир йилда Ўзбекистон давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида кенг кўламли ижобий ўзгаришлар рўй берди, бунда асосий эътибор фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳоли манфаатларини амалда таъминлашга қаратилди.
“Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоялар Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишнинг асосини ташкил қилди.

Давлатимиз раҳбари ўзининг 2017 йил 22 декабрь куни парламентга йўллаган тарихий Мурожаатномасида ҳам мавжуд ўткир муаммоларга эътибор қаратди, уларни ҳал этишнинг аниқ йўлларини таклиф қилди.

Фармон билан тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йил муддатга мораторий эълон қилинди. Эндиликда, Фармон эълон қилинган кундан бошлаб тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишлари мумкин.

Яқинда бўлиб ўтган Гулистон шаҳар партия ташкилотининг йиғилишида партия аъзоси, “Диёрбек Беҳрузбек” МЧЖ раҳбари Сарвар Эсанов Фармон юзасидан илиқ фикрлар билдирди. “Диёрбек Беҳрузбек” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда балиқчилик етиштириш билан шуғулланиб келади. Жамият томонидан ўтган йили Дўнгпешона балиқ туридан икки тонна, Оқ амур балиқ туридан бир ярим тонна ва Зоғора балиқ туридан бир ярим тонна маҳсулот етиштирилиб истеъмол учун бозорларга етказиб берилди. Ҳукуматимиз томонидан «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони доирасида тадбиркорларга берилаётган шароитлар ва имтиёзлардан фойдаланиб бу йил тадбиркор ўз олдига режани икки бараварга ошириб мўмай даромад олишни ва халқимизга халол ва сифатли маҳсулот етказиб беришни, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришни режалаштирганлигини билдирди.

Соҳиб УСМОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Гулистон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби

Фармон тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очмоқда was last modified: Февраль 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »