Фармон зиммамиздаги масъулиятни оширмоқда

22 Февраль, 12:17 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 220 марта кўрилди • Комментариев к записи Фармон зиммамиздаги масъулиятни оширмоқда нет

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири. Шу маънода кейинги вақтда соҳа ривожига қаратилган қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши зиммамиздаги масъулиятни оширмоқда.

 Президентимизнинг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир қадам бўлди. Унда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг арзонлиги, эркин муомаласини таъминлашга қаратилган ҳамда бошқа қатор вазифалар белгиландики, бу бажарилиши лозим бўлган ишлардир.

Тан олиш керак, тармоқни тубдан ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чоралар талаб даражасида эмас. Аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд. Уларни бартараф этишнинг чора-тадбирлари аниқ  белгиланди.

Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар, ёрдамчи ва ўраш-жойлаш материалларини ишлаб чиқариш бўйича эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди.

2018 йил 1 декабрга қадар  асосий ахборот индикатори сифатида лицензия мавжудлигини акс эттирган ҳолда дорихоналарнинг жойлашуви интернет тармоғида ахборот портали, шунингдек, мобиль иловаларда аниқланади. Дори воситалари ва тиббий буюмлар зарур ҳолларда тегишли дорихоналар томонидан аҳолига етказиб беришни таъминлаган ҳолда реал вақт режимида сотиб олинади.

Бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишини тезкор аниқлаш ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимни яратиш бўйича  таклифлар киритилмоқда.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ўқув-илмий лабораторияси ҳамда тажриба-ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилади. Энг зарур дори воситаларини сотишни таъминлайдиган “Дамас” автомашиналарида кўчма дорихоналар ташкил этиладиган бўлди. Буларнинг барчаси аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тохиржон ШОВВОЗОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши раиси

Фармон зиммамиздаги масъулиятни оширмоқда was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »