Фуқаролар саломатлигини яхшилаш сайловолди дастуримизда белгиланган асосий вазифалардан

13 Февраль, 10:49 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 78 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқаролар саломатлигини яхшилаш сайловолди дастуримизда белгиланган асосий вазифалардан нет

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш доимий эътиборда. Айниқса, тез ёрдам марказларида  аҳолининг барча қатламларига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқдаки натижада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тизимдаги ислоҳотлар кўламини янада кенгайтирди. Унга кўра, мулкий шакли ва бошқарувидан қатъи назар барча тиббиёт муассасаларида шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам аҳолига бепул кўрсатилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда тиббиёт муассасаларига шошилинч тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилди. Тез тиббий ёрдам самарадорлигини, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш, тез тиббий ёрдам бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ихтисослаштирилган автотранспортларни замонавий тиббий ускуналар ва рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар) билан жиҳозлаш, туну кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call марказлари ташкил этиладиган бўлди. Бу каби ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 2 миллиард 944 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилди.

Мазкур қарор доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар кўлами анча кенг. Жумладан, Андижон вилоят соғлиқни сақлаш тизими бўйича жами 586 миллиард 45 миллион сўм миқдорида маблағлар сарфланиши белгиланган. Озиқ-овқат харажатлари учун жами 19 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 баробар, дори-дармон харажатлари учун жами 50 миллиард 825 миллион сўм миқдорида маблағлар сарфланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари ҚВП, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатаётган  уч минг патронаж ҳамшираси махсус сумка ва тиббий жиҳозлар билан таъминланади. Ушбу мақсадлар учун эса 600 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари йўналтирилади.  Йил давомида қўшимча 12 та тез ёрдам бригадаси, 126 нафар шифокор ва ҳамшира, 54 та ҳайдовчи штатлари жорий этиш кўзда тутилган. Зеро, бунинг негизини оналар ва болалар, кекса ёшдагиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт аниқлаб, даволаш ишларини ўз вақтида ва тизимли йўлга қўйиш ташкил этади.

Шу ўринда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш партиямизнинг сайловолди дастурида долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу айни вақтда биз адолатчилар зиммасидаги масъулиятни янада оширади. Андижонлик “адолатчилар” томонидан Президентимизнинг юқоридаги қарори ижросини таъминлашга биринчилар қаторида киришилгани ҳам бежиз эмас.

Бахтиёр КОМИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати

Фуқаролар саломатлигини яхшилаш сайловолди дастуримизда белгиланган асосий вазифалардан was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »