Халқчил дастурнинг мазмун-моҳияти ўрганилди

13 Февраль, 11:34 • Марказий аппарат, Семинар, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқчил дастурнинг мазмун-моҳияти ўрганилди нет

Жорий йилнинг 12 февраль куни партия Марказий аппарати мажлислар залида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари учун ўқув-семинар тарзда ўтказилди. Семинарда “Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳа раҳбари, и.ф.д. Йўлдошев Шуҳрат Ғаниевич маъруза билан иштирок этди. Маърузада Давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги Фармони билан қабул қилинганлигига тўхталиб ўтилди.

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2018 йилда 231 та банддан иборат тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилган бўлиб, 37 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаларини ишлаб чиқиш, 142 та идоравий ҳужжатлар (норматив-ҳуқуқий ҳужжат) лойиҳаларини қабул қилиш, 52 та комплекс чора-тадбирлар, дастурлар, таклифлар ва йўл ҳариталарини ишлаб чиқиш белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, ўқув-семинарда ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган энг устувор вазифалар бирма-бир таҳлил қилинди.

Ўқув-семинари қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой тарзда бўлиб ўтди.

Дилором АДИЛОВА,

Партиянинг дастурий ва ўқув-методик

кўрсатмаларини ишлаб чиқиш сектори мудири

Халқчил дастурнинг мазмун-моҳияти ўрганилди was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »