Халқ манфаатларини ўзида мужассам этган ҳужжат

2 Февраль, 16:25 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ манфаатларини ўзида мужассам этган ҳужжат нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор  йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони  2018 йилнинг бошида халқимизнинг манфаатини кўзланган яна бир муҳим сиёсий ҳужжат бўлди. “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу халқчил ғоялар асосида юртимиз тараққиёти учун хизмат қилаётган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини бефарқ қолдиргани йўқ. Чунки халқимиз кераксиз югур-югурлардан, “кабинет эгаларининг” тўраларча муносабатларидан, мутасадди раҳбарларнинг лоқайдликларидан ва бошқа салбий иллатлардан чарчаган эдилар. 2017 йил мобайнида халқимизнинг дилидаги чинакам арз-доди эшитилиб, қанчалар кўп муаммолар ечимини кутаётганлиги аниқ бўлди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев адолатли, халқпарвар, меҳрибон юрт раҳбари эканлигини ҳаммамиз чин дилдан ҳис этиб турибмиз. Эртанги кунга ишонч, умид, юксак орзулар билан шукрона айтиб яшаяпмиз. Ҳар куни бирор яхши янгилик, ислоҳотларга замин бўлгувчи янги лойиҳалар, муҳташам иншоотлар, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиладиган қулайликлар, тезкор хизматлар бизни чин дилдан қувонтирмоқда. Бу жараён барчани бирдек  шижоат ва изланиш билан ишлашга ундамоқда. Шу ўринда юқоридаги Давлат дастурининг ҳар бир бўлимида жумлалаларда халқчилликни сезамиз. Фармон билан тадбиркорлик субъектларининг молиявий хўжалик фаолиятини текшириш бўйича икки йиллик муддатга мораторий эълон қилиниши тадбиркорларга ва тадбиркорликни бошловчиларга катта қулайлик яратди.

Маҳаллий ҳокимият ваколати кенгайганлиги ҳам халқимизга яна бир енгиллик яратади. Чунки марказда иш битириш учун ойлаб, йиллаб вақт кетар эди. Энди рухсатномалар, тегишли имзолар давлат хизмати агентлигида ва маҳаллий ҳокимиятда ҳал этилади. Фуқароларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг янги механизми сифатида электрон жамоавий мурожаат қилиш-петиция йўллаш тизими жорий қилинади. Вакиллик органлари фуқароларнинг маълум сони томонидан маъқулланган мурожаатлар юзасидан чора кўриши шарт бўлади.

Ер участкаларини беришда интернет тармоғида электрон савдолар ўтказишни жорий қилиш  адолат устуворлигини таъминлашга хизмат қилади. Республикамизда интернет тизимини такомиллаштириш, электрон ҳукумат бошқарувига, ахборот алмашинувига яқиндан ёрдам беради. Дасдурнинг халқимиз манфаатларини кўзлаб тузилганлигига амин бўлаяпмиз. Бу биз депутатларга ва ҳар бир фуқарога жамиятимиз юксалишида янгича ғоялар билан ишлашга, изланишга замин яратади.

Зоҳида СУВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Бекобод тумани

 Кенгаши депутати

Халқ манфаатларини ўзида мужассам этган ҳужжат was last modified: Февраль 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »