Хонқа туманидаги муаммолар бартараф этилмоқда

22 Февраль, 10:23 • Депутатлик гуруҳи, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 148 марта кўрилди • Комментариев к записи Хонқа туманидаги муаммолар бартараф этилмоқда нет

Маълумки, Давлатимиз Раҳбарининг парламент палаталарига билдирган таклифига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, одамларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини, турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чора-тадбирларини ҳамда назорат таҳлил фаолиятини олиб бормоқдалар.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари жойлардаги айни вақтдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш ва аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Хоразм вилоят Хонқа туманига ташриф буюришди ва аҳоли хонадонларини, мактабларни ҳамда идора ташкилотларни кўздан кечириш ва халқ билан очиқ мулоқот қилишга киришдилар.

Ташрифнинг илк кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мақсуд Қурбонбоев тегишли ташкилот раҳбарлари билан тумандаги “Олажа”, “Новхос” қишлоқлари “Хонқа” шаҳарчаси ва бошқа жойларда бўлиб сайловчилар билан дилдан суҳбат қурди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб,  кўпчилигини ўрганишлар давомида ҳал этишга эришилди. Жумладан, “Олажа” қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар “Янги турмуш” ва “Калтаёп” маҳалласида электор энергияси трансфарматор 1970 йилда 50 та хўжаликка мослаб қурилганлиги, ҳозирги кунда эса аҳоли сони кўпайиб 163 та хонадон яшаётганлиги сабабли тез-тез электор энергиясида узилишлар бўлаётганлиги тўғрисида баён этишди. Ушбу масала юзасидан   М.Қурбонбоев туман Электор тармоқлари корхонаси раҳбари С.Худайберганов билан боғланди ва муаммо ўрганилиб жорий йилда ҳал этилиши белгиланди. Шунингдек М.Қурбонбоев туман марказида жойлашган деҳқон бозори атрофларини кўздан кечирганда, шу ҳудуддан кесиб ўтувчи, 39 – умумий ўрта таълим мактаби, “Дўмбоқча” мактабгача таълим муассасаси, Хонқа Педагогика ва спорт касб-ҳунар қоллежи ва бир қатор маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган “Андалип” марказий кўчанинг яроқсиз ҳолга келиб қолгани диққатини тортди ва жойнинг ўзида Хоразм вилоят “Автойўл” унитар корхонаси раҳбариятига бу ҳақда хабар берди. Зудлик билан муаммо бартараф этилди ва 500 м гача бўлган масафо капитал таъмирланди. Айни пайтда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Дилором Дурдиева, 39-умумий ўрта таълим мактаби директори:

Мактабимиз “Андалип” кўчасида жойлашгани боис, йўлнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани сабаб ёғингарчилик пайтлари ўқувчиларнинг мактабга келиб кетишидаги муаммолар жамоамизни жуда қаттиқ ташвишга солар эди. Айниқса, шомолли кунлар чанг-тўзондан кўз очиб-юмушга қийналар эдик. Энди бу ташвишлардан халос бўлдик. Текис ва равон йўллардан манзилимиз сари чорланганимизга нима етсин. Инсон манфаатлари қадрланган юртда яшаётганимиздан бахтлимиз. Ташкилотчиларга раҳмат.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзоси М.Қурбонбоев 50-умумий ўрта таълим мактабида бўлганида мактаб директори Эргаш Абдуллаевнинг мактаб таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, мактаб ошхонасида иссиқлик тизимининг ишламаслиги боис фаолияти тўхтатилгани ҳамда мактабда “фаоллар зали” йўқлиги тўғрисида мурожаат этди. Депутат бу муаммоларни ўрганиб, туман молия бўлими билан келишилди ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бу муаммолар бартараф этилиши режалаштирилди.

29-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган жонли мулоқот ҳам ўз самарасини берди. Мактаб директори Дилдора Палванованинг баён этишича, мактаб 1989 йилда қурилган бўлиб, 2007 йилда жорий ремонт этилган. Ҳозирги даврда мактабни капитал таъмирталаб бўлиб қолгани иш унумдорлигига салбий таъсир ўтказмоқда. 3 йил олдин спорт зал қурилган аммо фойдаланиш ман этилган. Сабаби том қисмидаги бетонларда ёриқлар пайдо бўлган. Шунингдек, мактабнинг барча хоналаридаги эски чўғлама ёритгичларни энергия тежамкор ёритгичларга алмаштириш зарурлиги тўғрисида қайд этди. М.Қурбанбоев, мактабни таъмирталаблиги тўғрисидаги масалани туман молия бўлими билан келишиб олишини билдирди. Ёритгичларни алмаштириш ишлари эса бошлаб юборилди.

Мухтасар айтганда, ишчи гуруҳ аъзоларининг аҳоли билан учрашувлари халқимизнинг турмуш-фаравонлигини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Учрашувлар давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Хонқа туманидаги муаммолар бартараф этилмоқда was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »