Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш йўлида

13 Февраль, 11:47 • Самарқанд вилояти, Семинар, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш йўлида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Нуробод туман Кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Нуробод туманидаги 18-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Хотин-қизларни ва оилани қуллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,  уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таьминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Бобоёров,  Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси О.Болтаев, туман “Нуроний” Кенгаши раиси А.Шарипов, тумандаги ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари, депутатлар, БПТ раислари ва етакчилари иштирок этдилар.

Семинарда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Бобоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-№5325-сонли “Хотин-қизларни қуллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун ва моҳияти тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига тушунча берди.

Зиёда Ашурова партиянинг Нуробод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси:

 – Ўзбек халқида аёл зотига ўзгача эҳтиром кўрсатиб келинади. Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки улар ҳар қандай замон ва маконда ҳам оиласига, фарзандлари тарбиясига масъул ва фидойи шахс саналаган. Юртбошимизнинг ушбу фармони билан танишиб чиқар эканман, кўнглимдан ўзгача бир кечинмалар ўтди, шоир Рудакийнинг “Қайси бир миллатни яксон қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг қизларини — бўлажак оналарни тарбиядан чиқаринг. Қайси бир миллатни юксалтирмоқчи бўлсангиз, унинг қизларини — бўлажак оналарини чиройли тарбияга, гўзал ахлоққа ўргатинг”, деган сўзлари ёдимга тушди. Албатта, бу фармонда белгиланган вазифалар ҳаётга тадбиқ этилиши учун нафақат давлат ташкилотлари, балки жамоатчилик бирлашмалари ҳам фаол бўлишимиз, партиянинг “Аёллар қаноти” фаолиятини жонлантиришимиз, хотин-қизларни партиявий лойиҳалар доирасида кенг қамраб олиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда тизимли равишда ҳал этиш чораларини кўришимиз  лозим.

Қизиқарли фикр ва таклифларга бой бўлган тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Нодира БОТИРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нуробод туман Кенгаши раиси

Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини ошириш йўлида was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »