Ховос туманида ёшлар марафони бўлиб ўтди

16 Февраль, 17:26 • Ёш адолатчилар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 225 марта кўрилди • Комментариев к записи Ховос туманида ёшлар марафони бўлиб ўтди нет

Маънавий бой, жисмонан соғлом ва ахлоқи пок ёшлар юртимиз келажагидир. Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Ховос туманида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва партия туман Кенгашининг ҳамкорликдаги ташаббуси билан ташкил этилган спорт марафонида ҳудуддаги таълим муассасаси ўқувчилари, партия “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ва уюшмаган ёшлардан иборат 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш қисмида сўз олганлар иштирокчиларга ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг усутувор йўналишлари, вазифаларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва соғлом турмуш тарзи юзасидан кенг тушунчалар беришди.

Марафон туман марказидаги Ал-Бухорий кўчасидан старт олди.  Марафончилар Ал-Бухорий, Шохбекат ва Хиёбон кўчалари бўйлаб 3000 метрлик масофани югуриб босиб ўтдилар. Муросасиз кечган баҳсларда финишга биринчи бўлиб Ховос тумани 1-сон умумтаълим мактабининг ўқувчиси Шавкат Жўрақулов, иккинчи бўлиб Истиклол маҳалласи вакили Абдулазиз Холназаров ва учинчи бўлиб Ховос бирлашган тармок шифохонаси қошидаги партия бошланғич ташкилоти аъзоси Муножат Ражабовалар етиб келишди.

Муножат Ражабова — Ховос бирлашган тармоқ шифохонаси қошидаги партия бошланғич ташкилоти аъзоси:

— Ўтказилган марафонда 200 дан ортиқ тенгдошларим қатори мен ҳам ўз кучимни синаб кўрдим. Бугунги ёшларни спортга қизиқишлари юқори эканлигига амин бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам спорт соғлом турмуш гарови. Спорт билан мунтазам шуғулланиб туриш инсонни ҳам руҳан, ҳам жисмонан чиниқтиради.

Тадбир сўнгида ғолибларга ҳомийларнинг совғалари ва партия ташкилоти фахрий ёрлиқ ва дипломлари топширилди.

Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ховос туман Кенгаши раиси

Ховос туманида ёшлар марафони бўлиб ўтди was last modified: Февраль 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »