Ички ишлар тизими: амалдаги тузилма янгиланмоқда

21 Февраль, 14:36 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 158 марта кўрилди • Комментариев к записи Ички ишлар тизими: амалдаги тузилма янгиланмоқда нет

Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, бузғунчи тахдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни ташкил этиш фурсати келди. Президентимизнинг шу йил 14 февралда қабул қилинган “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ана шу мақсадга йўналтирилди.

Энди мамлакатимизда ички ишлар тизимининг  янги тузилмалари шакллантирилади ва фаолияти такомиллаштирилади. Мазкур қарор билан бу борадаги ишларнинг Тошкент шаҳрида  тажриба тариқасида  ташкил этилиши ва мукаммаллаштирилиши кўзда тутилмоқда.

Ички ишлар тузилмаларининг аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизими яратилаётир. Шахсий таркибга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш назарда тутилмоқда.

Тошкент шаҳридаги туман ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) негизида туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудудлари доирасида куч ва воситаларни мақсадли тақсимлаган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи республика ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳисобланади. Бош бошқарма бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари профилактика инспекторлари фаолиятига асосий эътиборини қаратади. Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси лавозими ҳам жорий этилмоқда.

Мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари барча соҳавий хизматларни мақсадли тақсимлаш ва бошқариш билан шуғулланади. Ички ишлар бўлимлари бошлиқларига хизмат вазифаларининг кундалик ижроси устидан таъсирчан назорат учун шахсий масъулият юклатилади. Ички ишлар тизими раҳбарларининг маҳаллий телеканаллар, халқ депутатлари Кенгашлари ҳамда аҳоли олдида белгиланган муддатларда ҳисобот бериб бориш тартиби ўрнатилмоқда.

Албатта, юқоридаги қонун ҳужжати биз адолатчиларни қувонтирди. Чунки ички ишлар тизими қанчалик мустаҳкам бўлса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юксалтирилса қонун бузулиш ҳолатлари кескин камаяди. Бу борада кенг жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтириш биз партия фаоллари олдидаги асосий вазифа демакдир.

З.ЖУНАЙДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хонобод шаҳар Кенгаши раиси

Ички ишлар тизими: амалдаги тузилма янгиланмоқда was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »