Имконият ривожланишга бошлайди

5 Февраль, 12:30 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Имконият ривожланишга бошлайди нет

Бугун иқтисодиётимизни ривожлантириш ва хомашё тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг роли ортиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январда қабул қилинган “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш  кўзда тутилгани ҳам бежиз эмас.

Юқоридаги қарордан келиб чиқиб, 2018 йил 1 январдан  монополист корхоналар томонидан 27 номдаги юқори ликвидли маҳсулотларни фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида сотиш тартиби жорий этилган. Биржа савдоларида экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи альюминий, металл рух, чорва озуқаси учун буғдой — туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига кўра қайта ишлаш корхоналарига, техник чигит — уруғлик ишлаб чиқариш жойидаги “Ўзпахтаёғ” АЖ корхоналарига реализация қилинади.

Истисно тариқасида, белгиланган нархлар асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича автомобиль бензини — бюджет ташкилотлари ва ёнилғи қуйиш шохобчаларига, дизель ёнилғиси эса – бюджет ташкилотлари, пахта-ғалла фермер хўжаликлари, темир йўл тармоқларига, маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича давлат корхоналарига, кўмир маҳсулоти — бюджет ташкилотларига, аҳолига ва “Ўзбекэнерго” АЖ корхоналарига, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига, пахта ёғи — 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдордаги чакана устамани ўз ичига олган ҳолда реализация қилинади. Пахта толаси — қайта ишлаш қувватига эга маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдолари орқали берилиши кўзда тутиляпти.

Албатта, киритилган ўзгартишлар ишлаб чиқарувчиларни янги марралар сари бошлайди. Яратилган имконият ривожланишга хизмат қилади.

Зарифахон ЁҚУБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати

Имконият ривожланишга бошлайди was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »