Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун

1 Февраль, 16:30 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида асосий эътибор фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳоли манфаатларини амалда таъминлашга қаратилди. “Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоялар Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишнинг асосини ташкил қилади.

Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш ва олиб борилаётган ишлар аҳволини тубдан яхшилашга тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар мавжудлиги яққол кўзга ташланади. Давлатимиз раҳбари ўзининг 2017 йил 22 декабрь куни Парламент палаталарига  йўллаган тарихий Мурожаатномасида ҳам мавжуд муаммоларга эътибор қаратди, уларни ҳал этишнинг аниқ йўлларини таклиф қилди. Шу муносабат билан Ҳаракатлар стратегияси, Давлат дастури  лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 22 январь куни қабул қилинган Фармони билан тасдиқланган  Давлат дастурида, фармоннинг асосий йўналишлари ва уни амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари белгиланди. Бундан ташқари фармонда бевосита фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиққан долзарб муаммоларни ҳал қилишга оид алоҳида ҳуқуқий нормалар кўрсатилган бўлиб, уларнинг ижросини дарҳол таъминлаш кераклиги белгиланди.

Қолаверса, Фармонда тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи органларнинг текширувларига вақт ва ресурс сарфламасдан ўз фаолиятини хотиржам амалга оширишлари мумкин эканлиги ҳам алоҳида қайд этилди. Бу эса тадбиркорларимизга янада кўпроқ имкониятлар яратиб, ўз фаолиятларини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширишларига имконият яратади.

Фуқароларимиз томонидан кўтариладиган асосий муаммолардан бири бўлмиш тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш ҳам ушбу давлат дастурида қайд этилган. Аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган.

Мухтасар қилиб айтганда ушбу давлат дастури аҳоли фаровонлигини амалда юксалтириш ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

Салоҳиддин АЛИМҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ғаллаорол туман Кенгаши раиси

Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун was last modified: Февраль 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »