Интернет маданиятини юксалтириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш – муҳим вазифамиздир

14 Февраль, 11:42 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 146 марта кўрилди • Комментариев к записи Интернет маданиятини юксалтириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш – муҳим вазифамиздир нет

Ҳозирги глобаллашув даврида ахборот оқими жадаллашуви миллий ахлоқий қадриятларга муносабатни қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Негаки, мазкур жараён миллий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашнинг омиллари ва усулларини ишлаб чиқишни кун тартибига долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Бугунги кунда бошқа тармоқларга қараганда интернет тизими кенг тарқалди ва ўзининг муносиб ўрнини топиш билан бирга жамият миллий ахлоқий қадриятларига ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ушбу жараён мамлакатимизда ягона ахборот тизми сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Аммо интернет фойдаланувчиси бу ахборот тизимидан қай тартибда фойдаланиб келмоқда, деган савол барчамизни қизиқтириши табиий ҳолдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Когон туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан тумандаги Когон қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Интернет маданиятига риоя қилиш – энг асосий вазифамиздир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда партиянинг туман Кенгаши ходимлари, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этишди.  Давра суҳбатини партиянинг Когон туман Кенгаши раиси Абдуғаффор Абдуллаев очиб берар экан, аввало, бугунги кунда ёшларнинг керакли ахборотни олишларида телевидение, радио, газеталар сингари интернетнинг ҳам мавқеъи ошиб бораётганлиги борасида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳар бир ота-она, мураббий ва муаллимлар ёшларнинг қалби ва онгини ёт, зарарли таъсирлардан асраш учун курашиш ҳамда ахборот оқими жадаллашуви шароитида миллий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш омилларини излаб топиш, унинг самараси, таъсирчанлигини ошириш ҳақида ўйлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Акобир Тўраев, Когон туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси:

— Бугунги кунда интернетдан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда. Аммо ҳамма ҳам ундан фойдаланиш маданиятига тўлиқ риоя этмайди. Интернетнинг миллий ахлоқий қадриятларга салбий оқибатларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил ва тадқиқ қилиш зарурдир. Интернетдан фойдаланиш маданиятига риоя этилмаса бўш вақт, шахсий ҳаёт, хулқ-атвор ва кайфият бетартиб равишда шаклланади. Биз ёшларда доим интернет маданиятини юксалтиришимиз лозим.

Давра суҳбати давомида ёшлар интернетнинг салбий ва ижобий оқибатлари борасида батафсил тушунчаларга эга бўлишди. Шу билан бирга сўзга чиққанлар ҳар бир фойдаланувчи яхши маълумотни ўзлаштириш, зарарлисини рад этиш учун инсон онги ривожланган, унинг ўзи эса мустаҳкам иродали бўлиши зарурлигини таъкидлиб ўтишди.

Бугунги ахборотлашув асрида муаммолар ҳам глобал аҳамият касб этади. Интернет маданиятидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бугунги кунда муҳим вазифа саналади. Шундай экан ҳар бир ёш авлод ундан унумли фойдаланиши ва ахборот хавфсизлиги билан таъминланиши лозим. Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб олишди. Фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби         

Интернет маданиятини юксалтириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш – муҳим вазифамиздир was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »