Қизилтепада партия лойиҳаси доирасида сессияга масала киритилди

8 Февраль, 18:29 • Навоий вилояти, Сессия, Янгиликлар • 144 марта кўрилди • Комментариев к записи Қизилтепада партия лойиҳаси доирасида сессияга масала киритилди нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелда “2017-2021-йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда туманда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисида сессияга масала киритилди.

Ўтган 2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида партиянинг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан  “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Туманда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган ишлар ҳолати” юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида, партия соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда фаол иштирок этиши илгари сурилган.

Бунда партия атроф-муҳит тозалиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини, биринчи навбатда ушбу муаммоларнинг иқтисодий жиҳатларига қаратиб, барча экологик муаммоларни ва у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини фақат Давлат бюджетига юклаш тўғри бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Бу йўлда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мутасадди ташкилотлар билан биргаликда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилади ҳамда “Ифлослантирувчи тўлаши ва кўп пул тўлаши лозим” деган тамойилни илгари суради.

Шу мақсадда, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, мазкур лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш учун хизмат қилади.

Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад, хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, ҳар бир ташкилот ва муассасанинг ўз ҳудудини тоза сақлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, соҳага доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш орқали аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этиш, фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва бу борада жамоатчилик фикрини шакллантиришдан иборат.

Туман ДСЭНМ берган маълумотга кўра, 2015 йилда Қизилтепа туманида 1 нафар шахс 651 минг 200 сўм миқдорда жаримага тортилган.

Шунингдек, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси берган маълумотлар таҳлил этилганда, сўнгги уч йилликда атроф-табиий муҳитга зарарли моддаларни шу жумладан, маиший чиқиндиларни чиқарганлик, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни жойлаштирганлик, оқава сувларга оқизганлик оқибатида Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 72/1, 72/2, 87/1, 88/1, 91/1, 95-моддаларига мувофиқ 2015 йил давомида туман бўйича жами 26 та жарима бўлиб шундан,  20 нафари юридик шахслар, 6 нафари жисмоний шахслар, 2016 йилда жами 29 та жарима бўлиб шундан, 24 нафари юридик шахслар, 5 нафари жисмоний шахслар, 2017 йилда эса жами 23 та жарима бўлиб шундан, 17 нафари юридик шахслар, 6 нафари жисмоний шахсларга қўлланилганлигини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб жисмоний ва юридик шахслар томонидан атроф-табиий муҳитга зарарли моддаларни шу жумладан, маиший чиқиндиларни чиқарганлик, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни жойлаштирганлик учун қўлланилган жарима миқдори таҳлил этилганда, сўнгги уч йилликда туман бўйича жами 13 млн 524 минг 324  сўм миқдорда жарима солинган бўлса, шундан 2015 йилда 3 млн 374 минг 400 сўм, 2016 йилда 5 млн 981 минг 487 сўм ҳамда 2017 йилда эса 4 млн 168 минг 737 сўмни ташкил этади.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Қизилтепада партия лойиҳаси доирасида сессияга масала киритилди was last modified: Февраль 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »