Изланувчан ва ташаббускор адолатчи аёллар

6 Февраль, 18:11 • Аёллар қаноти, Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Изланувчан ва ташаббускор адолатчи аёллар нет

Айни кунларда Қорақалпоғистон буйлаб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фаол аёллари ўртасида ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари ўз ниҳоясига етказилмоқда.

Партиямиз “Аёллар қаноти” томонидан аёлларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш ва рағбатлантириб бориш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг Амударё туман босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.

Туман маданият бўлими залида ўтказилган “Йилнинг энг фаол Адолатчи аёли” кўрик танлови туман босқичида партия аъзоларидан 4 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъати уларнинг сиёсий билимдонлиги, партия ташкилотларида фаол фаолият юритадиган, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, ташаббускорлиги, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллиги, халқнинг урф-одатлари, ўзига хос хусусиятлари, иштирокчиларнинг оила тўғрисидаги миллий қонунчиликни, жумладан, “Оила кодекси”ни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятидан яхши хабардор бўлиши, бадиий, расмий чиқишларга тайёр бўлиши каби мезонларга эга бўлганлигини инобатга олиб, адолатли баҳолаб бордилар.

Кўрик танлов якунида “Қангли” қишлоқ шифокорлик пункти қошидаги бошланғич партия ташкилоти аъзоси, ҳамшира Феруза Мадетова 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан 1-даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўринга туман маданият бўлими қошидаги бошланғич партия ташкилоти аъзоси Қундуз Эшчанова, учинши ўринга 4-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамшираси Муқаддас Искандарова ва 6-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамшираси Назира Шомуратовалар эгалик қилдилар.

Уларга ҳам Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши бош мутахассиси

Изланувчан ва ташаббускор адолатчи аёллар was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »