“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ғолиблари аниқланмоқда

13 Февраль, 10:02 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 145 марта кўрилди • Комментариев к записи “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ғолиблари аниқланмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий Кенгашлари томонидан дастурий вазифаларимиздан келиб чиқиб, жамиятда аёллар фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида аёллар ташаббускорлигини кучайтиришга катта эътибор қаратилиб, шу мақсадларда бир қатор лойиҳалар амалиётга йўналтирилган, танловлар, турли мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Кенгаши ташаббуси билан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ҳам партия аъзолари сафидаги энг фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.

Хусусан, кўрик-танловнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят партия ташкилотлари босқичи байрамона руҳда бўлиб ўтмоқда.

Кўрик-танловнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман, Жарқўрғон, Олтинсой, Узун, Сариосиё, Бойсун туман босқичларида сафдош аёллар бир қатор шартлар бўйича беллашишди.

Исроил Қурбонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Вилоят  Кенгаши раиси ўринбосари:

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Таъкидлаш жоиз, “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш бўйича аниқ вазифаларга кенг ўрин берилган. Партиямиз фаолиятида бугун хотин-қизларнинг жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишини, касбга тайёргарлик ва мослашувини таъминлайдиган дастурларни қўллаб-қувватлаш, болалар тарбияси учун имтиёзлар бериш, давлат бошқаруви идораларининг барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнларида иштирокини кафолатлаш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Танловда иштирокчиларнинг ўзи яшаётган ҳудуднинг тарихи, маданияти ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини яхши билиши, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда оила бекасининг ўрни, сиёсий ва ҳуқуқий билимдонлиги, ташкилотчилик қобилияти, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнлар, воқеа-ҳодисалардан хабардорлиги ва уларнинг моҳиятини қай даражада англаши каби шартлар бўйича ўз билим ва иқтидорларини намоён қилиши нафақат ҳайъат аъзолари, балки барча йиғилганларнинг диққат-эътиборида бўлди.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган муросасиз беллашувда кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани Термиз туманидан “Айратом” МФЙ иш юритувчиси Умида Каримова, Шўрчи туманидан Уй-жой қурилиш коммунал хўжалиги коллежи ўқитувчиси Наргиза Эшқобилова, Жарқўрғон туманидан 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шаҳноза Эшмуродова, Сариосиё туманидан 68-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Наргиза Мелибобоева, Узун туманидан уй бекаси Мужгона Мухторова, Денов туманидан 22-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Матлуба Абдуллаева, Қизириқ туманидан Қишлоққурилиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Матлуба Абдуллаева, Олтинсой туманидан Саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Марям Тожиевалар қўлга киритди.

Ғолибларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Kенгаши Матбуот котиби

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ғолиблари аниқланмоқда was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »