“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови туман-шаҳар ғолиблари аниқланмоқда

1 Февраль, 16:05 • Аёллар қаноти, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 43 марта кўрилди • Комментариев к записи “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови туман-шаҳар ғолиблари аниқланмоқда нет

Аёл — номи каби нафис ва нозик ҳилқат. У ҳамиша жамият ардоғида бўлишни ва унинг ажралмас бўлаги сифатида эътироф этилишни ҳуш кўради. Дарҳақиқат, ҳар соҳада етакчилик қилаётган, меҳнати ва ташаббуслари билан барчага намуна кўрсатаётган хотин-қизларимиз Фарғонада жуда кўп.

Уларнинг энг фаолларини аниқлаш, сиёсий саводхонликларини янада ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, партиямиз томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови бу йил ҳам вилоятимиз туман-шаҳарларида “Аёллар қаноти” сафини тобора кенгайтирмоқда.

Шаҳноза Ғаниева, вилоят партия Кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси:

“Ҳозирги кунда мазкур танловнинг маҳаллий босқичларида 106 нафар ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан етук дунёқарашга эга аёллар ўзаро беллашдилар ва ўзларининг нечоғлик сиёсий билимдон,  ижтимоий фаол ва жамоатчи эканликларини намоён этдилар. Партиямизнинг ушбу танлови очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилмоқдаки, натижада иштирокчилар ўртасидаги рақобат — ҳамкорлик ва самимий дўстликка айланмоқда.

Юсупова Гулида, Қува туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси, кўрик –танловнинг туман  ғолиби:

“Ўтган йили ушбу тадбирни томоша қилар эканман, хотин-қизларнинг иқтидорлари ва зукколикларини кўриб ҳавасим келганди ва “келгуси йили мен ҳам албатта қатнашаман” дея мақсад қилган эдим. Шу сабабли партиянинг Сайловолди дастурини қайта-қайта ўқиб ўргандим, сиёсий қонунчилигимиздаги барча моддаларни мазмун-моҳиятини англашга ҳаракат қилдим ва ўз истеъдодимни ривожлантиришга интилдим. Мана, меҳнатларим зое кетмади ва натижада ғолиблар сафидан жой олишга эришдим.”

Муяссар Абдураимова, Бағдод тумани “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди мутахассиси, туман босқичи ғолиби:

“Мен партияга ўн йилдан буён аъзоман. Бағдод туман партия Кенгашининг барча тадбирларида фаол иштирок этиб келаман. Жамиятда хотин-қизларимизнинг мавқеини янада оширишга, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий қарашларини шакллантиришга хизмат қилувчи бу тадбир мақсади эзгулиги билан аёлларни ўзига жалб этади.”

Дарҳақиқат, кўрик-танлов ғолиблари айтганларидек,  партия тадбирларининг барчасида эзгу мақсадлар мужассам. Аёлларимизнинг етакчи куч сифатида сиёсий майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашлари, жамиятда лидер бўлиб етишишлари, тарғибот-ташвиқот ишларида фаол бўлишлари ҳозирги давр талабларидан биридир. Зеро, бу хусусиятлар билан шаклланиб келаётган сафдошларимиз келгусида партияга қанот бағишлайди.

Айни кунларда вилоятимизнинг Бағдод, Фарғона, Олтиариқ, Бешариқ, Бувайда, Қува, Ўзбекистон, Учкўприк, Қўштепа туманлари, Қўқон, Қувасой шаҳарларида ўтказилган танловларда энг фаол адолатчи аёлларимиз  аниқланди ва ғолиблар вилоят босқичига ҳозирликни бошлаб юбордилар.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови туман-шаҳар ғолиблари аниқланмоқда was last modified: Февраль 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »