Кекса нуронийлар партия эътиборида

2 Февраль, 12:11 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 162 марта кўрилди • Комментариев к записи Кекса нуронийлар партия эътиборида нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Оҳангарон туманидаги “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида партиянинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Кекса нуронийлар эъзозимизда” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, Оҳангарон туман ҳокимлиги, партиянинг Оҳангарон тумани Кенгаши ҳамда фаоллар иштирок этиб, кекса нуронийларнинг ҳолидан хабар олишди. Улар билан самимий суҳбат қуришди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифаларни амалга ошириш, аҳолининг турли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда кекса нуронийларга эхтиром кўрсатиш, эъзозлаш, уларнинг ҳаёт йўлларини қадрлаш ҳамда ёш авлодга ибрат қилиб кўрсатишга эътибор қаратилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очиб берар экан, у ўз нутқида кексаларни эъзозлаш халқимизнинг азалий қадриятларидандир, дея таъкидлади. – Қадр – инсонни юксакликка кўтариб, унинг ҳаётга, ватанга бўлган муҳаббатини яна бир карра оширади. Ана шу борада партиямиз томонидан олиб борилаётган ишларнинг барчаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Зарифа Эралиева, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати:

— Албатта, ҳар бир ота-она кексайган чоғида ўз уйида набиралар қучоғида кексалик даврини суришни хоҳлайди. Минг афсуски, қисмат тақозоси билан юртимизнинг барча нуқталарида мавжуд “Саховат” уйларида нуронийларимиз ҳаёт кечиришмоқда. Вилоят, туман Кенгаши депутатлари партиянинг вилоят Кенгаши билан ушбу масканда кексалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдик. Давлатимиз томонидан уларга қанчалик шароитлар яратилмасин, фарзандларининг ўрнини босмаслиги меҳрга ташна кўзларида яққол намоён эди. Бугунги тадбирда кўнгли ярим отахон, онахонларимизга бирозгина меҳр улашган бўлсак, биз ўз мақсадимизнинг бир қисмига эришган бўламиз.

Хайрия тадбирида сўзга чиққанлар, бугунги тинч-осуда ҳаётга эришиш ўз-ўзидан бўлмагани, манашундай озод ва обод Ватанда бахтиёр, эркин бўлиб умргузаронлик қилишимизда, кекса отахону онахонларимизнинг дуоларини аҳамияти катта эканлиги, меҳнат фахрийларининг ҳамда ёши улуғларимизнинг хизматлари беқиёс эканлигини таъкидлашди. Бугун юртимизда кекса-нуронийларнинг умр йўлларини қадрлаш, меҳр-мурувват кўрсатиш, уларга сихат-саломатликларини тиклашда керакли шарт-шароитлар яратилиб, ҳурмат эхтиром кўрсатилмоқда.

Ирода Нишонова, Оҳангарон туманидаги “Саховаткексалар ва ногиронлар учун интернат уйи ходими:

— Масканимиз 255 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 150 нафар кексалар ва ногиронлар истиқомат қилишади. Уларга доимий равишда малакали шифокорлар томонидан тиббий кўриклар ўтказилиб борилади. “Адолат” партиясининг нуронийларимиз учун ўтказаётган тадбирини таҳсинга лойиқ дейиш мумкин. Чунки кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш, саховатли бўлиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, тадбир давомида нуронийларимизга дастурхон ёзилиб, улар билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашилди. Куй-қўшиқларнинг янграши эса, кексаларга қувонч улашди. Уларнинг ҳаёт хотираларига қулоқ тутар эканмиз, ҳар бир айтган сўзларида бугунги бахтиёр замонамизга шукроналик ҳисси акс этиб турарди.

Хайрия тадбири якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан кекса нуронийларга совғалар топширилди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Кекса нуронийлар партия эътиборида was last modified: Февраль 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »