Кирғизистонлик социал-демократлар ва «Ягона Россия» ҳамкорлик келишувини имзолади

22 Февраль, 17:17 • Дунё парламентларида, Янгиликлар • 277 марта кўрилди • Комментариев к записи Кирғизистонлик социал-демократлар ва «Ягона Россия» ҳамкорлик келишувини имзолади нет

19 февраль куни Москва шаҳрида, Қирғизистон социал-демократик партияси “КСДП” ва “Ягона Россия” партияси ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ҳужжат Қирғизистон ва Россия Федерациясига таълуқли долзарб масалалар бўйича ўзаро маълумот алмашиш ва маслаҳатлашувлар ўтказишни назарда тутади. Шунингдек, шартномага кўра “КСДП” ва “Ягона Россия” ўртасида партия тизими, ташкилий ишлар, ёшлар сиёсати ва иқтисодиёт соҳалари бўйича ўзаро тажриба алмашишга имкон яратилади.

Бундан ташқари, томонлар доимий равишда турли доираларда делегациялар алмашиш, мутахассислар ўртасида учрашувлар ташкил қилиш ва минтақавий даражада партиялараро алоқаларни кучайтиришга келишиб олдилар.

 

Кирғизистонлик социал-демократлар ва «Ягона Россия» ҳамкорлик келишувини имзолади was last modified: Март 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »