Корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади

1 Февраль, 17:17 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 50 марта кўрилди • Комментариев к записи Корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади нет

Юртимизда барча йўналишларда янгиланишларнинг тез ва шиддат билан ривожланиб бораётганлиги аҳоли турмуш фаровонлиги ҳамда мамлакат тараққиётининг жадал суръатларда ривожланиб бораётганлигини кўрсатиб туради. Давлатимиз раҳбари томонидан яна бир соҳа ривожи учун алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 22 январида мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланган “Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида НКМК, ОКМК, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбекэнерго», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзбеккўмир», «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбектелеком», «Энергия тежаш миллий компанияси» ва «Ўзавтосаноат», шунингдек уларда мазкур компанияларнинг улуши бўлган ташкилотлар жорий ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиладиган, контракт суммасидан қатьий назар, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни, шунингдек, ишлар ва хизматларни харид қилиш контрактларини тузиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган. Ҳужжатда ўз фаолиятини янада самарали олиб бориш мақсадида белгиланган шартларга амал қилиб боришлари қайд этилган. Таклифларни стратегик харид қилувчилар томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошчилик қиладиган идоравий танлов комиссиялари баҳолаб бориши, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижалари бўйича тузилган барча контрактлар, шу жумладан, импорт контрактлари кўрсатилган Марказда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозимлиги таъкидланган.

Имзоланган ҳужжатнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, таърифланган тартиб тадбиқ этилмайдиган иккита ҳолатнинг, яъни  ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида товарлар харидларига мавжудлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактлар мавжуд эканлиги ҳам айтиб ўтилган.

Давлат раҳбари томонидан имзоланган ҳар бир қарор ва фармон соҳа ривожи учун ҳамда мамлакат тараққиёти учун асос бўлиб келмоқда. Айниқса, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш масаласига берилган алоҳида эътибор уларнинг ташаббускорлигини, фаоллигини янада ривожлантиради.

Рауф СУВОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Когон шаҳар Кенгаши раиси

Корхоналар фаолияти самарадорлиги оширилади was last modified: Февраль 1st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »