Кўнгилларга хушнудлик улашаётган ҳужжат

21 Февраль, 11:25 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 115 марта кўрилди • Комментариев к записи Кўнгилларга хушнудлик улашаётган ҳужжат нет

Мамлакатимизда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, аҳолига сифатли дори воситалари ва тиббий буюмларни арзон баҳоларда етказиб беришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги барча юртдошларимизни тўлқинлантирмоқда.

Юртимиз буйлаб, фармацевтикага оид 7 та эркин иқтисодий зоналар ташкил этилаётгани, ижтимоий дорихоналар ташкил этиш ишлари йўлга қуйилаётгани соҳа тараққиётини кўзлаб амалга оширилаётган ижобий ишлардан далолат беради. Лекин бу соҳани ривожлантириш буйича ишлар тўлик бажарилмоқда дегани эмас.

Эркин иқтисодий зоналарида ишни тўғри йўлга қуйиш, ижтимоий дорихоналарни жойлаштириш ва бошқа соҳа фаолиятига оид зарурий чора-тадбирларни амалга оширишда олдимизда кўндаланг турган муаммоларнинг учраётганлиги ҳақ гап.

Мана шу мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида,  давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 14 февраль санасида қабул қилинган Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги қарор ўзининг мазмун-моҳияти жиҳатдан соҳани тараққий этишининг аниқ йўналишларини белгилаб бераётган дастуриламал ҳужжат ҳисобланади.

Қарор билан фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланаётганлиги вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари “Йўл харитаси”нинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланиши белгиланганлиги, ўз-ўзидан ижро интизомининг кучайиши ва ташкилий ишларнинг тўғри амалга оширилишига хизмат қилади.

“Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналаридаги ҳақиқий вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ташкил этилаётган ишчи гуруҳларига берилаётган топшириқларда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш учун барча зарур ташкилий-амалий чора-тадбирлар кўрилиши назарда тутилаётгани аниқ.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашдаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича жамоатчилик комиссияси тузилганлиги, уларнинг ҳар 10 кунда ҳудудларга бориб ва жойларда учрашувлар ўтказиш орқали дори воситалари билан таъминлашда аҳолининг энг муҳим муаммолари ҳал этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ташкил этиши мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг жамоатчилик назорати механизмидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ушбу қарор аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни мақсад қилганлиги билан аҳамиятли бўлса, унинг ижроси халқимизни сифатли фармацевтика хизматидан фойдаланишга, дардларга дармон бўлгудек маҳаллий дори-дармонлар ишлаб чиқилишининг тўғри ташкил этилишига хизмат қилади.

Айсанем БЕГИМОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутати

Кўнгилларга хушнудлик улашаётган ҳужжат was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »