Лойиҳа доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда

5 Февраль, 12:36 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 93 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида партиянинг қуйи ташкилот ходимлари жойларда бўлиб, фуқаролар билан самимий мулоқотлар олиб боришмоқда. Партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлари ва фаоллари ҳудудларда бўлиб, мавжуд муаммолар юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини бериб келишмоқда. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ҳафта давомида жами 9 та маҳалла, 117 хонадон ва 8 та ижтимоий ташкилотлар ўрганиб чиқилди.

Ушбу лойиҳа доирасида партиянинг Бухоро туман Кенгаши фаоллари “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан яккама якка олиб борган мулоқоти жуда мазмунли ўтди. Фуқаролар учун шароитларнинг яратилганлиги, ҳудудда маҳалла фаоллари ташаббускорлигида қатор тадбирлар ташкил этиб келаётганлиги билан танишишди.

Эшонқул Кенжаев, “Наврўз” МФЙ раиси:

— Маҳалламизда жами 409 та хонадонда 2132 нафар аҳоли яшайди. Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан деярли барча муаммолар ҳал этиб келинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро туман Кенгаши ходимлари билан бирга бир йил давомида аҳоли билан жуда кўп мулоқотлар олиб бордик. Муаммоларнинг ижобий ечимини топишда кўмаклашдик. Кам таъминланган оила фуқароларига моддий ёрдам берилди. Партиянинг бу ташаббуси бизнинг ҳам фаолиятимизни янада жонлантирди.

Маҳалла фуқаролари ҳудудда тозалик ишларига катта эътибор қаратиб келинаётганлиги ва бу борада амалий ишлар олиб борилаётганлиги хусусида таъкидлаб ўтди.

Партиянинг Жондор туман Кенгаши фаоллари ҳам тумандаги “Тинчлик” МФЙга қарашли аҳоли хонадонларида бўлиб, муаммоларни бартараф этиб бориш юзасидан фикр ва таклифларини билдиришди. Ушбу ҳудуд фуқаролари ички йўлларнинг носозлиги сабаб қатор муаммоларнинг юзага келаётганлиги ҳамда тунги ёритиш чироқларининг носоз аҳволга келиб қолаётганлиги тўғрисида ўз мурожаатларини билдиришди. Фуқароларнинг муаммолари туман Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди, уни бартараф этиб бориш мақсадида улар томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритилди.

Ҳар қандай муаммонинг ечими бўлади. Фақат ташаббус ва фаоллик бўлса, бас. Шубҳасиз, барча муаммолар ўз-ўзидан ечилади. Партия фаоллари ҳам “Муаммолар эътиборсиз қолмайди” ғоясини илгари сурган ҳолда ўз ташаббусларини кўрсатиб келишмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби    

Лойиҳа доирасида муаммолар ўз ечимини топмоқда was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »