Лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини оширмоқда

3 Февраль, 15:44 • Навоий вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 162 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини оширмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан “O`z avtotransagentligi” вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида  акцияси бўлиб ўтди.

Акция бир қатор шофёрлар ўртасида ўтказилиб барча машиналарга “Тозалик йўлида бирлашайлик” плакатлари ёпиштирилиб тушунтириш ишлари олиб борилди.

Юртимиз кундан-кун чирой очиб, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, замонавий уй-жойлар, кўплаб хиёбон ва дам олиш масканлари бунёд этилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларни боғловчи транспорт-логистика тизимлари, автомобиль ва темир йўллари, кўприкларнинг қурилиши аҳолига қулайликлар яратиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилмоқда.

Маълумки, Юртни озода ва покиза сақлаш, ҳашарлар ташкил қилиш орқали маҳалла ва гузарларни тозалаш, ариқ ва зовурлар қазиш, боғ-роғлар яратиш ота-боболаримиздан қолган азалий қадриятлардан саналади. Аждодларимиз хонадонни, йўлни, сувни муқаддас ҳисоблаб, уларнинг тозалиги ва покизалигини сақлашга ҳамиша риоя қилишган.

Айниқса, сувни тоза тутиш, унга тупуриш ёки бирор нарса оқизиш гуноҳ эканлигини бот-бот такрорлашган.

Айрим фуқаролар томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ёки оқава сувларга оқизиш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари, баклашка, сақич ёки целлофан пакетларни улоқтириш каби хатти-ҳаракатлар тез-тез учраб турибди. Бу эса яшаб турган маконимизнинг софлиги, тозалиги ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бунда партия атроф-муҳит тозалиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини, биринчи навбатда ушбу муаммоларнинг иқтисодий жиҳатларига қаратиб, барча экологик муаммоларни ва у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини фақат Давлат бюджетига юклаш тўғри бўлмайди, деб ҳисоблайди.

Бу йўлда партия мутасадди ташкилотлар билан биргаликда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилади ҳамда “Ифлослантирувчи тўлаши ва кўп пул тўлаши лозим” деган тамойилни илгари суради.

Мазкур лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш учун ишлаб чиқилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини оширмоқда was last modified: Февраль 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »