Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги янада таъминланишига эришилмоқда

13 Февраль, 18:35 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 325 марта кўрилди • Комментариев к записи Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги янада таъминланишига эришилмоқда нет

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатни озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барча тадбиркорлик субъектлари қаторида аҳолини ҳам бефарқ қолдирмади. Чунки, ушбу қарор мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришда, янги босқичини бошлаб беради. Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур фармон соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериб, ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлади десам, муболаға бўлмайди.

Фармонган кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида давлат хусусий шериклик шартларида ихтисослаштирилган омборхона иморатлари, омборлар, музлатиш камералари, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий юқори технологик энергия ускуналарининг ташкил этилиши соҳа вакилларига катта қулайликлар яратади.

Хусусан, истеъмол товарларини республика товар, хомашё биржаларида сотиш, сотиб олишга таъқиқ бекор қилиниши, шакар ишлаб чиқарувчилар 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт хомашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилиши тадбиркорлар учун енгиллик бўлиб, иш самарадорлигини ошишига хизмат қилади. Шунингдек, Фармон тизимда истеъмол товарларини товар хомашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотиш, сотиб олиш учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжудлиги борасидаги ҳамда улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш хақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш хақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талабларнинг бекор қилиниши билан ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Бундан кўриниб турибдики, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг замирида юрт равнақи, халқнинг манфаати ҳамда инсонлар саломатлиги турибди. Шундай экан, олиб борилаётган ислоҳотларда барчамиз бирдек ҳаракат қилсакгина, кўзланган натижаларга эришишимиз шубҳасиздир.

Ҳусан ЖОМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Чирчиқ шаҳар Кенгаши

референти

 

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги янада таъминланишига эришилмоқда was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »