Муаммолар ҳал қилинса эл рози бўлади

10 Февраль, 15:55 • Андижон вилояти, Депутат минбари, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолар ҳал қилинса эл рози бўлади нет

Сайловчиларнинг ишончи оқланяптими Электорат манфаати қандай ҳимоя қилинмоқда? Бу каби саволлар бугун ҳар бир депутатнинг олдига қўйилаётгани ва бунга муносиб жавоб топиш фаолиятни жонлантиришга олиб келаётгани бор гап. Аслида даврнинг ўзи доим изланишга, ташаббускорликка ундамоқда.

Шу маънода халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак партиямиздан сайланган халқ вакиллари бугунги кун нафаси билан яшаётганликларини сезиш мумкин. Гуруҳимиз янгиланишга ҳамқадам бормоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июнъ куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар ҳамда депутатлар корпуси фаолияти бўйича билдирган танқидий фикрларидан тўғри хулоса чиқарилди. Пухта режалар тузилди. Халқ корига яраш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш азму қароримизга айланди. Бугун амалга оширилган ишларни, ютуқларни кўрсатиш эмас, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, эл-юртга кўпроқ наф келтириш асосий мақсад-муддаодир.

Шу ўринда вилоят кенгаши депутатларининг 2017-йилдаги фаолиятига назар ташласак. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳудудларни ривожлантириш ва мавжуд муаммоларнинг ечимини топишга бўлган эътибор кескин куча йди. Сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатлар билан ишлаш ва улар асосида депутатлик сўровларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Андижон тумани Бўтақора қишлоғидаги 42-мактаб жамоасини спорт залининг таъмирталаблиги қийнаётганди. Бу масалада вилоят кенгаши депутати Барнохон Жўраевага қилинган мурожаат муаммони ечилишига йўл очди. Б.Жўраева 2017 йилнинг октябръ ойида вилоят молия бошқармасига депутатлик сўрови билан чиқди. Натижада таъмирлаш ишлари учун 30 миллион сўм маблағ ажратилиб, спорт зали янги қиёфага кирди. Бундан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари хурсанд.

Андижон шаҳар Исломобод МФЙ Мухиддинов кўчасида яшовчиларни ичимлик сув трубасининг таъмирталаблиги ва оби ҳаёт етказиб беришдаги узилишлар қийнарди. Бу масала вилоят кенгаши депутати Бахтиёржон Комилов томонидан ўрганилди. Аҳоли талабидан келиб чиқиб депутатлик назорати ўрнатилди. Жорий йил январъ ойида вилоят “Сувоқава” корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ишга хомийлар ва маҳалла аҳли ҳам кўмаклашди. Хозирда хонадонларга узлуксиз сув кириб боряпти.

Андижон шаҳар Мирпўстин маҳалласи аҳолиси яшаш хонадонларининг кадастир ҳужжатлари йўқлиги юзасидан депутат Б.Комиловга мурожаат қилганди. Фаол вакилимиз тегишли ташкилотларга чиқиб, масаланинг долзарблигини тушунтирди. Ҳозирда бу борада иш бошланиб, 35 та хонадон кадастир ҳужжатларига эга бўлди.

Фуқароларнинг шахсий муаммолари ҳам эътиборимиздан четда қолмаяпти. Избоскан туман Тўраобод маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган фуқаро Анваржон Матхолиқовнинг бетоблиги оила аъзоларини ташвишга соларди. Бу масалада туман тиббиёт бирлашмасига депутат сўрови билан чиқилди. А.Матхолиқовда жигар церрози касаллиги аниқланиб, унга ногиронлик нафақаси тайинланди. МФЙ фаоллари билан келишиб унинг оиласига хомий бириктирилди.

Юқоридаги каби мисолларни кўп келтириш мумкин. Шу ўринда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунбузилиш холатларини олдини олиш ҳам фаолиятимизда кенг ўрин эгаллайди. Муҳими, муаммоларни хал этишдаги иштирокимиз ортиб, халқнинг розилигига гувоҳ бўлиняпти.

Биз бугунги кунимиз кечагидан, эртамиз бугунги кунимиздан фаровон бўлишига интиляпмиз. Ана шундай улуғ мақсадларимизнинг рўёби кўп омил ва хайрли меъзонларга боғлиқ. Аммо уларнинг ичида адолатни қарор топтириш энг зарурий шарт ҳисобланади. Зеро, ижтимоий адолат таъминланган давлатда халқнинг бунёдкорлик салоҳияти, яратувчанликка интилиши ва иштиёқи муҳим аҳамиятга эга. Бизга қилинган ҳар бир мурожаат назоратга олинаётгани ва уларда кўтарилаётган масалалар ўз ечимини топаётгани бундан далолат. Энг асосийси, мурожаат ортида инсон борлигини унутмаслигимиз керак.

Зухрахон КОМИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгашидаги

депутатлик гуруҳи раҳбари

Муаммолар ҳал қилинса эл рози бўлади was last modified: Февраль 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »