Муаммолар ечими юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди

20 Февраль, 14:09 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 82 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолар ечими юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги XII пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этишди. Пленумни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берар экан, кун тартибидан ўрин олган биринчи масала – “Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот”и тўғрисида тўхталиб ўтди. Йил давомида вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан партия лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар, уларнинг ижобий натижалари, оммавий ахборот воситалари орқали ёритилган материаллар ҳамда депутатлик гуруҳларининг фаолиятлари тўғрисида тўхталди. Мавжуд камчиликлар тилга олинди. Камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда фаолиятга эътибор билан ёндашиб, белгиланган вазифаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Партиянинг барча бўғинлари ва депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда 2018 йилда “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолатини, “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларида 11 йиллик таълимни ташкил этилиши ҳолати ва ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланиш даражаси ва дарсликларнинг сифати, педагок кадрлар билан таъминланиши, “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими билан боғлиқ муаммолар ҳамда дорихоналар фаолиятини ҳамда “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган ёш олимлар фаолиятида учрайдиган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилишга амалий ёрдам бериш каби масалалар эътибор марказида бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Иккинчи масала “Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаш депутатлик гуруҳининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан” партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Асрор Турсунов сўзга чиқиб, йил давомида депутатлик гуруҳи ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйганлиги тўғрисида айтиб ўтди. Фаолиятга янада эътиборли бўлиш лозимлиги ҳамда масъулиятни ҳис этиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, партия вилоят Кенгаши ҳисобчиси Нутфулло Изомовнинг “Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг 2017 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси ҳамда 2018 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари” бўйича ахбороти тингланди.

Пленумда Ромитан туман Кенгаши раиси Рахматилло Ҳайитов, Когон шаҳар Кенгаши раиси Рауф Сувонов, Қоракўл туман Кенгаши раиси Нуриддин Очиловлар сўзга чиқиб, мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан ўз  фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгиланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Муаммолар ечими юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди was last modified: Февраль 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »