Муаммолар тезкор ўрганилиб, жойида ҳал этилмоқда

15 Февраль, 09:51 • Адолат қабулхонаси, Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 158 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолар тезкор ўрганилиб, жойида ҳал этилмоқда нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини  тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят, туман Кенгашлари қошида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш мақсадида “Адолат қабулхонаси” ташкил этилган эди. Ўтган давр мобайнида ушбу адолат масканига фуқаролардан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Энг муҳими, “Адолатчилар” фуқаролардан тушаётган муаммоларнинг кўпчилигини шу ернинг ўзида ҳал этишга эришмоқдалар, баъзилари эса назоратга олинмоқда.

Сайёра Маҳмудова Қарши шаҳридаги “Беклар” маҳалласида истиқомат қилади. У икки нафар вояга етмаган фарзанди учун нафақа олишда ёрдам сўраб, партиянинг Қарши шаҳар Кенгашидаги “Адолат қабулхонаси”га мурожаат қилган эди. Ушбу аризага асосан фаоллар дарҳол тегишли тартибда депутатлар иштирокида ўрганишлар олиб боришди.

— Мурожаатим “Адолат қабулхонаси”га тезда  қабул қилиниб, дарҳол ёрдам кўрсатилди, -дейди Сайёра Маҳмудова. –Мана 2018 йил февраль ойидан эътиборан, Беклар МФЙ томонидан икки нафар фарзандим учун нафақа оладиган бўлдим. Кўнглим тоғдай кўтарилди. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан миннатдорман.

— Кўпдан буён ишсизлик масаласида қийналаётган эдим, — дейди Китоб туманидаги Янги замон МФЙда яшовчи фуқаро Сайёра Шодиева – вилоят Кенгаши “Адолат қабулхонаси”га мурожаат қилган эдим. Сўровим қисқа муддатда қондирилиб, 2018 йил январь ойида туман Тоза ҳудуд бўлимига мутахассислигим бўйича ишга жойлашдим. Раҳмат, “Адолат”чиларга.

Дарвоқе, бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Умуман олганда, фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг мурожаат ва шикоятларини тинглаш, камчиликларни жойида бартараф этиш яхши самара бераяпти. Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган “Адолат қабулхона”лари аҳоли учун жуда катта қулайлик туғдирмоқда.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилояти

Кенгаши матбуот котиби

 

Муаммолар тезкор ўрганилиб, жойида ҳал этилмоқда was last modified: Февраль 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »