Муносиб номзод сайланди

28 Февраль, 14:49 • Жиззах вилояти, Пленум, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Муносиб номзод сайланди нет

Жорий йилнинг 28 февраль куни Жиззах давлат педагогика институтининг мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари XII Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов, партиянинг вилоят Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партия шаҳар ва туман Кенгашлари раислари ҳамда партия фаоллар иштирок этишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёссий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов йиғилишда партия вилоят Кенгаши аъзоларини Пленум кун тартиби билан таништириб, мазкур кун тартиби бўйича таклифлар сўради. Сўнг Пленум кун тартиби партия вилоят Кенгаши аъзолари томонидан тасдиқланди.

Пленум кун тартибига қўйилган “Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши раисини сайлаш тўғрисидаги асосий масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов маъруза қилди. У ўз сўзида партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши раиси лавозимига шу кунгача партиянинг вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси О.Шукуров номзодини тавсия этиб, у партиянинг ҳудуддаги фаолиятини ривожлантириш ва вилоят партия ташкилотини бошқара олиш қобилиятига ҳамда салоҳиятига эга. Шу билан бирга О.Шукуров партиянинг Жиззах вилояти Кенгаши нуфузини янада кўтариш масалаларида ўз нуқтаи-назарига эга эканлиги юзасидан ўз фикрларини билдирди. Ушбу таклиф юзасидан партиянинг Зарбдор туман Кенгаши О.Очилов, Пахтакор туман Кенгаши раиси Р.Қурбонов, Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутати Х.Абдурасулов, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишоновалар сўзга чиқиб, вилоят Кенгаши раислигига кўрсатилан номзод юзасидан ўз фикрларини билдиришди. Пленум иштирокчилари бир овоздан партиянинг вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Шукуров Ориф Жумабаевич номзодини маъқулладилар. Ҳамда ушбу масала бўйича партия вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шунингдек Пленумда Ҳалқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида”, “Сиёсий — ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!”, “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур”, “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, лойиҳалари доирасида партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, партиянинг дастурий вазифаларини амалга ошириш бўйича самарали ишлар амалга ошириш вазифаси белгилаб қўйилди.

Партия депутатлари ва фаолларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш, жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечимини топиш масалалари партиянинг барча тузилмалари эътибори марказида бўлиши зарурлиги эътироф этилди. Бу борада партиянинг ҳар бир шаҳар ва туман Кенгашларида аъзолари сонини ошириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиши зарурлиги юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида партиянинг аҳоли ва электорат билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, бу борада оммавий ахборот воситаларида чиқишлар сонини кўпайтириш ҳамда улар билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидлаб ўтилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Муносиб номзод сайланди was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »