Музработда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди

12 Февраль, 12:11 • Аёллар қаноти, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 200 марта кўрилди • Комментариев к записи Музработда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари Сурхондарё вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда.

Мазкур танловнинг Музработ туман босқичи ҳам, кўтаринки руҳда ўтказилди. Партия фаоллари, тумандаги БПТ раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Музработ туман Кенгаши раиси Абдуғани Жўраев тадбирни кириш сўзи билан очар экан, истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган эътибор хусусида атрофлича сўз юритди.

Исроил Қурбонов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

– Албатта, ушбу танловда бизнинг ҳудудий партия ташкилотимиз ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳамда партиянинг амалдаги лойиҳаларида аёлларимизнинг фаоллигини оширишга, уларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига алоҳида эътибор қаратилган. “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловини ҳам ана шу йўналишдаги сайъ-ҳаракатлардан бири дейишимиз мумкин.

Шундан сўнг Музработ туманидаги партиядошларимиз орасидан сайлаб олинган тўрт нафар иштирокчи ўзаро баҳсга киришдилар. Уларнинг жамоат ишларида фаоллиги, сиёсий билимдонлиги, етакчилиги ва ҳозиржавоблиги малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган шартлар сўнгида тумандаги 28-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шоҳида Раҳмонова ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шоҳида Раҳмонова, кўрик-танловнинг Музработ туман босқичи ғолиби:

– Рағбат ва ишонч одамни юксакликка ундайди, ўз олдига эзгу мақсадлар қўйиб янгидан-янги чўққиларни забт этишга илҳомлантиради. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” танловида қатнашиш асносида яширин истеъдодим ва иқтидоримни рўёбга чиқариш учун менда имконият туғилди. Айни дамда ўз олдимга партия сафларида фаол иштирок этиб боришни мақсад қилдим ва мазкур танловнинг республика босқичида ҳам муносиб иштирок этаман.

Танлов якунида ғолибларга ва иштирокчиларга партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Дилафрўз РАҲМАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Музработда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди was last modified: Февраль 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »