Наманганда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди

23 Февраль, 09:15 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Наманган вилояти, Янгиликлар • 166 марта кўрилди • Комментариев к записи Наманганда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди нет

Истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқларини беками-кўст амалга оширишлари учун шарт-шароит яратиш юзасидан кенг миқёсдаги ишлар олиб борилмоқда. Чунки аёллар ҳаётимиз давомийлигини, фарзандлар камолотини таъминлайдилар, қолаверса, миллатнинг юксалишига катта ҳисса қўшадилар. Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам ана шу каби масалалар ўз ифодасини топган.

Шуни айтиш керакки, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эъзоз ва эътибор Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлмоқда. Партиямиз аъзоларининг ярмидан ортиғини аёллар ташкил этаётганлиги, улар орасидан жуда кўп етакчилар етишиб чиқаётгани диққатга сазовордир. Бундай сафдошларимиздан энг фаолларини аниқлаш, сиёсий саводхонлиги ва маънавий-маърифий даражасини юксалтириш, ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар қаторида белгилаб қўйилгани бежиз эмас. Бу борада “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” анъанавий кўрик-танлови ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тўрақўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгашидаги партиямиз гуруҳи аъзоси Муқаддас Аҳматова:

Сафдош опа-сингилларимиз орасида ўзининг фидокорона меҳнати, самарали фаолияти билан халқимиз орасида “Адолат” СДП нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Уларни ҳар бир бошланғич партия ташкилотида учратиш мумкин. Ҳудудий кенгашлардаги “Аёллар қаноти” фаолиятини тобора кучайтиришда ҳам уларнинг жонбозликлари кўзга ташланиб турибди. Кўрик-танловни ўтказиш асносида бу ҳолат яна бир бор намоён бўлди.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” номига даъвогарлар Наманган давлат университетининг катта мажлислар зали саҳнасига қувноқ мусиқа садолари остида кириб келдилар. Уларни ва барча тадбир қатнашчиларини партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Исроил Жўраев ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши бўлим мудири Улуғбек Расулов қутладилар. Бундай кўрик-танловларни ўтказишдан асосий мақсад партия ташкилотларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган аёлларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг бой иш тажрибасини кенг оммалаштириш орқали  ташаббускор ва фаол аёллар сонини кўпайтириш, “Аёллар қаноти” Кенгашларининг фаолиятини янада такомиллаштириш эканлиги таъкидланди.

Иштирокчилар 3 шарт бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Шартларни амалга ошириш давомида иштирокчилар партиямиз электорати манфаатларига даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб беришди.

Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳисоб-китобларидан сўнг Уйчи тумани вакили Моҳира Абдуллаева энг кўп балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғқлар топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Наманганда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди was last modified: Февраль 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »