Наврўз ҳамиша навқирон, ҳамиша гўзаллик ва эзгулик байрамидир

27 Февраль, 19:13 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 243 марта кўрилди • Комментариев к записи Наврўз ҳамиша навқирон, ҳамиша гўзаллик ва эзгулик байрамидир нет

Барчамизга яхши маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 23 февраль санасида “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган, “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида кўтаринки руҳда ўтказиш белгиланган.

Тарих зарварақларида келтирилганидек, Наврўзи олам барчамиз учун неча минг йиллик тарихга эга, илдизлари “Авесто” даврига бориб тақаладиган, қадимий ва миллий, ҳар бир инсон онгу тафаккури, қалби-шуурига чуқур сингиб кетган энг севимли ва гўзал баҳор байрамимиз саналади.

Доимо муқаддас, гўзал ва бетакрор, яратганнинг назари тушган, Она заминимизга навбаҳор қадам қўйиб, ўзи билан Наврўзи оламни олиб келар экан, яна бир бор ҳар биримиз, ўзимизни табиатнинг узвий ва ажралмас қисми эканлимизни теран ҳис қилиб яратганга шукроналар қиламиз.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббуси ва жасорати билан қайта тикланган ушбу байрам, чин маънодаги, халқимизнинг қадим тарихи, маданияти ва жаҳон тамаддуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган эзгу фазилатларини ўзида мужассам этган энг қадимий, истиқлолимиз туфайли янада мазмунан ва маънан бойиб бораётган миллий байрамимиздир.

Айниқса, қарорда таъкидланганидек, Наврўз кунларида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш белгиланаётгани, наврўзнинг ўзаро меҳр-оқибатни кучайтириб, хайр-саховат ва ҳурмат-иззат кўрсатиш каби инсоний фазилатларни руёбга чиқаришга ундайдиган чин маънодаги аҳиллик ва эзгулик байрами эканлигидан далолат беради.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, халқимизга хос бўлган анъаналарнинг бири бу қайси бир байрамни кутиб олиш ёки туй қилишдан олдин унга таёргарлик кўриш, яъни, уй олди теварак атрофидан тортиб, маҳалла гузорлари-ю, ўзлари меҳнат қилаётган корхона-ташкилотлар атрофини тартибга келтириш, озодалик ва ободонлаштириш ишларини аҳиллик билан, ҳашарлар уюштириб олиб боришидир.

Мана шу эзгу анъана жорий йилда ҳам давом эттирилиб, наврўз шодиёнолари арафасида март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигини ташкил этиш, ҳамда бу борадаги ишлар энг яхши йўлга қўйилган туман, қишлоқ ва маҳаллалар тажрибасини оммалаштириш  белгиланмоқда.

Албатта, меҳри дарё, тинчлик севар, меҳмондўст, мард ва тўғри сўз, бутун дунёга омонлик тилаб яшаётган халқимиз, наврўзни байрам дастурларида қарорда белгиланганидек, кўп минг йиллик қадриятларимиз ва маънавият дурдоналаримизни мужассам қилган ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказишига чин кўнгилдан ишонамиз.

Тилагим мана шундай жаҳон ибрат олса орзугулик байрамларимиз, эзгу ишларимиз бардавом бўлсин.

Наврўз ҳар бир инсон қалбига ободлик, юртимизга тинчлик,  далаларимизга мўл ҳосил олиб келсин.

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Наврўз ҳамиша навқирон, ҳамиша гўзаллик ва эзгулик байрамидир was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »