Нурободда “адолатчи” аёллар ўзаро беллашдилар

15 Февраль, 10:33 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 115 марта кўрилди • Комментариев к записи Нурободда “адолатчи” аёллар ўзаро беллашдилар нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг туман босқичи Нуробод туманидаги 18 – сон болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт  залида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кўрик – танловни партиянинг туман Кенгаши раиси Нодира Ботирова очиб берар экан бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга мос равишда жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, сиёсий-ҳуқуқий билимини юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувида кенг иштирокини таъминлаш, ўрни ва нуфузини ошириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини кенг йўлга қўйиш, аёлларни иш билан таъминлаш, аёллар соғлигини сақлаш, улар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, никоҳдан ажралиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан хотин-қизларнинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллигини, оилада ва жамиятдаги нуфузини ошириш ҳамда давлат бошқарувидаги ислоҳотларда фаол иштирок этиши учун ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини юксалтириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик танлови ҳам бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлаб ўтди.

Кўрик-танловда партиянинг фаол аъзоларидан бўлган 6 нафар хотин-қизларимиз таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, эркин мавзу каби шартлар орқали ўзларининг топқирлиги, ташаббускорлиги ва сиёсий соҳадаги билимларини синовдан ўтказишди.

Танловда Нуробод хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Шахноза Холмуродова сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимдонлги билан ҳакамлар ҳайъатининг юқори балларига эга бўлган бўлса, туман тиббиёт бирлашмасининг ҳамшираси Матлуба Ўктамова ҳар бир шарт бўйича ўзининг фаоллигини намоён этиб, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” туман босқичида ғолиблик шоҳсупасини эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кўрик-танловнинг қолган иштирокчилари ҳам белгиланган номинациялар асосида партиянинг Нуробод туман Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон “Адолат“ СДП

 Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Нурободда “адолатчи” аёллар ўзаро беллашдилар was last modified: Февраль 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »