Обод ва озода маҳаллалар

22 Февраль, 17:12 • Қашқадарё вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 192 марта кўрилди • Комментариев к записи Обод ва озода маҳаллалар нет

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят ташкилотлари томонидан кенг қамровли тарғибот тадбирлари ташкил этилаяпти. Бунинг амалдаги натижасида эса воҳадаги кўпгина қишлоқ маҳаллалар ҳудуди, турар-жойлар озода сақланиб, йўллар ва кўчалар тозалиги таъминланаяпти.

— Бугун ана шундай хайрли учрашув бизнинг маҳалламизда ташкил этилганидан мамнунмиз, — деди бизга Қарши шаҳридаги “Арал” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳасан Ҳалимов. — Партия фаоллари хонадонларга бирма-бир кириб, одамлар билан дилдан суҳбатлашдилар. “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тарқатма материалларни тақдим этдилар. Маҳалла ҳудудини тоза-озода сақлаш юзасидан қимматли маслаҳатлар бердилар.

Айниқса, ”Адолатчи”ларнинг биз ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида уюштирган “Саломатлик — ҳаётимиз завқи” мавзуидаги тарғибот тадбирлари мактаб жамоаси ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди, деди 35-мактаб ўқитувчиси Азиза Арабжонова. — Ушбу учрашувни уюштирган партия фаолларига минг раҳмат. Тарғибот ишлари тарқатма материаллар, ҳаётий мисоллар ёрдамида шунчалик яхши уюштирилганидан ободонлаштириш ва тозалик тадбирида маҳаллада истиқомат қиладиган барча ёшу-қари фаол иштирок эта бошлади. Ҳозир ҳам маҳалла гузари, кўчалар, мактаблар, маиший хизмат уйларида ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти. Ҳашар йўли билан йўллар таъмирланиб, дарахтларга ишлов берилмоқда. Ариқлар тозаланиб, ёрдамга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олинаяпти.

Қарши шаҳридаги “Қавали” МФЙ да аҳоли билан уюштирилган юзма-юз мулоқот ҳам ғоят мароқли кечди. Унда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Рўиддин Раупов халқимизнинг асрлардан асрларга ўтиб келаётган миллий қадриятлари, атроф-муҳит тозалигига риоя қилиш, қолаверса, бу борада ота-боболаримизнинг ўгит насиҳатларига сўзсиз риоя қилиш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳаза юритди. Шунингдек, нотиқ атроф-муҳит тозалигини назорат қилиш, аҳоли соғлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир онгли фуқаронинг виждоний бурчи эканлигини ҳам алоҳида таъкидлади. Мулоқотда маҳалла фуқаролари ва ёшлар ўзларини қизиқтирган кўпдан-кўп саволларига жавоб олдилар.

Лойиҳа доирасида уюштирилган  учрашувларда маҳаллалар фаоллари Ибод Арслонов, Ойгул Рустамова, Ойгул Раҳимова, Қавали МФЙ раиси Рустам Раупов, Раъно Умарова ва бошқалар сўзга чиқиб, партия аъзоларининг аҳоли турмуш тарзини янада юксалтириш, экологик, ҳуқуқий, тиббий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида уюштираётган бу каби тарғибот-ташвиқот тадбирларини тез-тез ўтказиб бориш фойдадан ҳоли эмаслигини эътироф этдилар.

Дарҳақиқат, партия фаолларининг  аҳоли кенг қатлами ўртасида уюштираёган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасидаги тадбирлари фуқароларни тозалика риоя қилишида, қадрият ва анъаналаримизга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти беқиёсдир.

Шу кеча-кундузда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, халқимиз соғлигини сақлаш учун партиянинг лойиҳаси доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Гулираъно АРСЛАНОВА,

партия фаоли

Обод ва озода маҳаллалар was last modified: Февраль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »