Оила – муқаддас қўрғон

26 Февраль, 13:43 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 105 марта кўрилди • Комментариев к записи Оила – муқаддас қўрғон нет

Оила – жамиятнинг асоси. Ҳар бир киши Давлат ва жамият ривожига хизмат қилиши, одамларга нафи тегадиган эзгу ишларни амалга ошириши учун аввало унинг оиласи тинч ва фаровон бўлиши керак. Зеро, оилалар мустаҳкамлиги жамият мустаҳкамлигининг гаровидир. Шу боис мамлакатимизда, энг аввало, ёш оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қўвватлашга катта аҳамият қаратилиб  келинмоқда. Бу — бежиз эмас, албатта. Чунки эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшларнинг турмуши, ҳаёти эртага қандай бўлиши атрофдагилар ва жамиятнинг эътиборига боғлиқ.

Муҳтарам Президентимиз раҳномолигида ёш оилаларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, жамият  ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган ёшларни рағбатлантириш мақсадида ёш оила вакилларига имтиёзли ва узоқ муддатли ипотека кредити асосида “Ёшлар уйлари” тантанали равишда топширилиб келинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси марказида қад ростлаган 48 хонадондан иборат 4 каватли “Ёшлар” уйи шаҳар кўркига кўрк қўшди. Барча қўлайликларга эга ушбу турар жойнинг бошланғич тўловларсиз ёш оилаларга берилаётгани катта имкониятдир.

Энг қувонарлиси мана шундай кўркам “Ёшлар” уйларидан бирида мен ҳам оилам билан истиқомат қилишдек бахтга муяссар бўлдим, — дейди янги хонадон соҳибаси Айшолпан Оразимбетова. Бу бахт қўшалоқ байрамга айланди яъний фарзандимиз Миромон туғилди. Уй жуда замонавий ва барча қулайликларга эга. Қўшниларимизнинг барчаси ижтимоий фаол ёшлардир. Биз, ёш оилаларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Мухтасар қилиб айтганда, юртимизда ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг барчаси озод юртимизнинг навқирон авлодларни тарбиялаш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, билимли, соғлом ва баркамол инсонларнинг вояга етишларини таъминлашга қаратилган эзгу ишлардир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот хизмати

Оила – муқаддас қўрғон was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »