Оилада, маҳаллада, таълим муассасасида қандай муҳит ҳукм сурмоқда

9 Февраль, 17:52 • Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи Оилада, маҳаллада, таълим муассасасида қандай муҳит ҳукм сурмоқда нет

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан инсонни улуғлашга, унинг шаъни, қадр-қимматини оширишга ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан қимматлидир. Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар бир соҳасига алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан тинчлигимиз посбони бўлган ички ишлар ходимларига, умуман ички ишлар соҳасига ҳам берилаётган эътибор ҳам шулар сирасига киради.

Бугун ички ишлар ходимлари томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар орасида содир этиладиган жиноятларнинг, коррупция каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича турли хил профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда, тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жиноятларнинг олдини олишда энг биринчи ўринда нима қилиш керак, — деган ҳақли савол туғилади. Энг биринчи ўринда жиноятни келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганиш лозим бўлади. Оилада муҳит қанақа, маҳаллада, таълим муассасасида қандай муҳит ҳукм сурмоқда, мана шу жиҳатларга эътибор қаратиш зарур. Бу ўринда оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини янада кучайтириш талаб этилади. Шунингдек,  бу соҳада  партиямиз фаоллари, депутатлар ҳам бу жараёнда фаол иштирок этишлари шарт.

Жиноятни келтириб чиқарувчи сабаблардан яна бири бу – ишсизликдир. Асосий жиноятлар моддий етишмовчилик ва бекорчиликдан келиб чиқиши барчага бирдай маълумдир. Ҳудуддаги депутатлар томонидан аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлашга кўмаклашилса, жиноятларнинг камайишига яна бир туртки бўлади.

Бу борада муҳтарам юртбошимизнинг мамлакатимиз фаровонлиги йўлида  олиб бораётган ислоҳотлари натижасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда тинчлик, осойишталик ва жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга ошираётган ишларида  ички ишлар ходимлари билан бир қаторда жойлардаги маҳаллий Кенгаш депутатларининг кўмаги ва ташаббускорлиги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.  Жамиятда мавжуд бўлган  жиноятчилик, коррупция каби иллатларнинг илдиз отишига йўл қўймаслик, аҳолига, жамиятимиз ҳаётидаги  Конституция талабларига,  ахлоқий принципларига  мутлақо жавоб бермайдиган салбий иллатлардан огоҳ бўлиш, уларга қарши туриш  нафақат ички ишлар ходимлари балки мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Гулнисо ҚУДРАТОВА,

Ўзбекстон “Адолат” СДП

Учқудуқ тумани Кенгаши раиси

Оилада, маҳаллада, таълим муассасасида қандай муҳит ҳукм сурмоқда was last modified: Февраль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »