Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида

20 Февраль, 13:49 • Ёш адолатчилар, Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 256 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси, шунингдек, Ўзбекстон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши IX Пленуми қарори билан тасдиқланган амалий ҳаракатлар Дастурининг 2.3-банди ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи мажлислар залида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ва ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари, Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди бўлим бошлиғи Ўлмас Сатторов, Жиззах шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи ўқитувчи ва талабалари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият деб эълон қилинганлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чоралар тизимли асосда олиб борилаётганлигини,
суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши, жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш, қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик ҳамда адолатлилик каби конституциявий принципларнинг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлаш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳаларига оғзаки ва ёзма таклифлар билдирилди.  Фуқароларимиз манфаатлари нуқтаи назаридан қонун нормаларини қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар олинди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Қонун лойиҳаси ёшлар нигоҳида was last modified: Февраль 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »