Қоровулбозор туман Кенгаши сессиясига масала киритилди

8 Февраль, 17:35 • Бухоро вилояти, Сессия, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Қоровулбозор туман Кенгаши сессиясига масала киритилди нет

Ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашда соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни, таъсири ва масъулиятини ошириш, таълим-тарбия ва спортнинг ўрнини янада кучайтириш, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг таъсирини ошириш долзарб вазифадир.

Республикамизда айни мана шундан келиб чиққан ҳолда соғлиқни сақлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига қай даражада мослиги, дори-дармон воситалар билан таъминланганлик даражасига алоҳида ёндашиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини чуқур ўрганиб боришди. Қатор муаммо ва камчиликларнинг борлиги атрофлича таҳлил қилинди. Депутатлик гуруҳи мавжуд камчиликларни бартараф этиб бориш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида Қоровулбозор туман Кенгаши сессиясига масала киритди. Сессияда ўрганишлар натижаси тўғрисида туман Кенгаши депутати Муҳаббат Муҳаммадиева тўхталиб ўтди ва ўз ахборотини берди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг ўрганишлари, ташаббуси ва таклифларини инобатга олган ҳолда Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан вазифалар белгилаб берилди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати, тиббиёт хоналарининг фаолияти, дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаши устидан назоратни янада кучайтиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарига тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, “Манту” синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларига оид маълумотларни ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиш, туман Кенгаши депутатлари ўзлари сайланган округларида умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида синфларда ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизмат, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, “Манту” синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги тўғрисида амалга оширилаётган ишларни назорат қилишга ҳамда аниқланган камчилликлар юзасидан депутат сўровларини юборишга доир ишларни фаоллаштириб бориш юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.

Аввало, соғлом фарзанд тарбиясида ҳам соғлиқни сақлашнинг ўрни беқиёс эканлигини англай олмоғимиз лозим. Шундагина ўз мақсадларимиз сари интила оламиз. Мавжуд камчиликларни бартараф эта олиш имкониятига эга бўламиз.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Қоровулбозор туман Кенгаши сессиясига масала киритилди was last modified: Февраль 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »