Партия касаба бошланғич ташкилоти ҳисобот берди

23 Февраль, 12:11 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 193 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия касаба бошланғич ташкилоти ҳисобот берди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши касаба бошланғич ташкилотининг 2016-2017 йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳисобот йиғилишида партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов, Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Туроб Қулиев, касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Йиғилишда бошланғич ташкилот раҳбари Дилбар Ҳамдамова ҳисобот берди.

— 2016-2017 йилларда партия вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар Кенгаши билан тузилган “Жамоатчилик шартномаси” талабларидан келиб чиқиб касаба бошланғич ташкилоти томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Барча ходимлар тўлиқ таъмирланган, керакли мебеллар, компьютер жамланмаси билан жиҳозланган хоналарда фаолият олиб боришаяпти.

Шундан сўнг Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар Кенгаши раиси Туроб Қулиев сўзга чиқди. У 2018 йилда ишчи – ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийлар ҳақида, санаторийларда дам олишни истаган ишчи-ходимлар қандай ҳужжатлар тақдим этиши тўғрисида маълумот берди.

Йиғилиш охирида ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Партия касаба бошланғич ташкилоти ҳисобот берди was last modified: Февраль 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »