Партиянинг қуйи ташкилотларида адолатчи аёллар аниқланмоқда

7 Февраль, 14:16 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 193 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиянинг қуйи ташкилотларида адолатчи аёллар аниқланмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан анъанага айланган ва ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик-тановининг туман босқичлари ташкил этиб келинмоқда.

Мамлакатимизда аёлларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаолиятини янада шакллантириш, ташаббускорлигини таъминлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган ушбу кўрик-танловда ҳам ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, ташаббускор ва фаол аёллар сонини кўпайтириш, уларнинг тажрибасини кенг тадбиқ этиш асосий мақсад этиб белгиланган.

Партиянинг қуйи ташкилотлари томонидан кўрик танловнинг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтди. Бухоро вилоятининг қатор туманларида ташкил этилган танловда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, фаолияти, кенг тажрибаси аниқланди. Партиянинг Шофиркон туман Кенгашида ўтказилган танловда иштирок этган фаол адолатчилар уч шарт асосида беллашишди. Ўз сиёсий билимлари, ҳаётий тажрибаларини намоён этишди. Ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда барча қатнашувчиларни баҳолаб борар экан, фахрли учинчи ўрин “Дўрмон” МФЙ фуқароси, партия фаоли Зулайхо Мухаммедовага, иккинчи ўрин “Пашмон” МФЙ Нуронийлар масаласи бўйича раис ўринбосари Гулнора Шириновага, биринчи ўрин эса тумандаги 49-умутаълим мактаби ўқитувчиси Мухтарам Сатторовага насиб этди.

Мухтарам Сатторова, туман босқичи ғолиби:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танловининг туман босқичида иштирок этиб ўз сиёсий фаолиятимга янада эътибор қаратдим. Бу танлов ҳуқуқий маданиятимни, билимимни юксалтирди. Шунингдек, ўз ишим ва тажрибамга янада эътибор билан қараш масъулиятини юклади.

Айни пайтда вилоятнинг Бухоро, Когон шаҳар, Бухоро, Қоровулбозор каби бошқа қатор туманларида ҳам ўтказилган кўрик танловда ғолиблар аниқланиб, вилоят босқичига йўлланма олишди. Танлов иштирокчилари қизғин тарзда ҳозирлик олиб боришмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Партиянинг қуйи ташкилотларида адолатчи аёллар аниқланмоқда was last modified: Февраль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »