Патронаж хизматидан аҳоли мамнун

28 Февраль, 18:21 • Депутатлик гуруҳи, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 240 марта кўрилди • Комментариев к записи Патронаж хизматидан аҳоли мамнун нет

Поликлиникада шифокорларнинг беморларни тиббий кўрикдан ўтказиши учун барча шароитлар яратилган. Патронаж ҳамширалар уйма-уй юриб, аҳоли саломатлигини мунтазам назорат қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳлари аъзоларининг ҳудудлардаги ўрганишлари, аҳоли вакиллари билан амалий мулоқотлари жойларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлаётир. Одамларнинг ҳаётий эҳтиёжлари, истак ва хоҳишлари, муаммолар жойига бориб ўрганилаётгани аҳолининг депутатлар ва давлат ҳокимияти идораларига бўлган ишончини оширмоқда.

Фуқаролар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг саломатлигини асраш, уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш ҳамиша эътиборимиз марказида. Қўқон шаҳар 3-оилавий поликлиника ҳудудида 21 638 нафар аҳоли истиқомад қилади. Шундан жами 297 нафари ногирон ҳисобланиб, 67 нафарини болаликдан ногиронлар ташкил қилади.

Куни кеча, Қўқон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Дилшодахон Усмонова, прокурор ёрдамчиси Муслимахон Расуловалар ҳамроҳлигида поликлиникамиз умумий амалиёт шифокорлари, турли мутахассислик врачлари, патронаж ҳамширалар билан биргаликда аҳоли хонадонларига ташриф буюрилди. Жумладан, 1996 йилда туғилган Мубинахон Асрорхўжаева, 1986 йилда туғилган Нозимахон Сотволдиева, 1982 йил туғилган Муаттар Алимова, 1968 йил туғилган Муҳаммаджон Мирмусаевлар хонадонида бўлиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказдик. Аниқланган хасталиклар бўйича мутахассисларни жалб қилдик. Прокуратура вакиллари беморларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб. Уларнинг муаммоларини ўрганишди. Ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди – деди Қўқон шаҳар 3-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси, партия аъзоси Д.Жафарова.

– Фарзандим туғма ногирон, — дейди Мубинахоннинг онаси Мухтасархон Асрорхўжаева. – Поликлиникамиз шифокорлари ҳамиша фарзандим саломатлигидан хабар олиб туришади. Бугунги ташриф чоғида қизим невропатолог кўригидан ўтди. Керакли тавсияларни олдик. Бундан, албатта, хурсандман.

Хонадонларда юриш чоғида фуқароларнинг бир қанча тиббий ва ижтимоий муаммолари ҳал бўлди.

Эъзозхон АҲМЕДОВА,

Қўқон шаҳар 3-оилавий поликлиника бош шифокори,

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати

Патронаж хизматидан аҳоли мамнун was last modified: Февраль 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »