Пленум қарорлари асосида иш ташкил этамиз

14 Февраль, 16:04 • Муносабат, Наманган вилояти, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум қарорлари асосида иш ташкил этамиз нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг IX Пленумида партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпусининг 2017 йилда амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, 2018 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.  Сиёсий Кенгаш раиси ва фракция раҳбари Наримон Умаровнинг ахборотида қайд этилганидек, ҳисобот даврида Сайловолди дастури ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан мулоқот қилишнинг самарали механизмлари амалиётга жорий қилинди.

2017 йил бутун жамият каби партиямиз учун ҳам катта ўзгаришлар ва янгиланишлар, замонавий иш услубларини ўзлаштириш йили бўлди. Айниқса, 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбарининг олдимизга қўйган вазифалари фаолиятимизни такомиллаштиришда, таъбир жоиз бўлса, қайта қуришда, шу билан бирга, масъулиятимизни янада оширишда муҳим аҳамият касб этди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларига эътибор қаратиш ҳамда ёш олимлар билан учрашиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ечиш бўйича амалий чоралар кўрилгани диққатга сазовордир. Партиянинг амалий ҳаракатлар Дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишлар самараси ҳам юқори бўлди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёссий Кенгаши раисининг ўринбосари А. Рахмоновнинг партиянинг амалий ҳаракатлар Дастури тўғрисидаги маърузаси ҳам бизда катта таассурот қолдирди. Албатта, эришилган натижаларни эътироф этган ҳолда, айни пайтда Наманган вилояти бўйича хали ишга солинмаган имкониятлар ҳам оз эмас. Боз устига шиддаткор давр олдимизга янги, янада мураккаб ва шарафли вазифаларни қўймоқда. Хусусан, Президентимизнинг ўтган йил 22 декабрдаги парламентга йўллаган Мурожаатномаси тарихий воқеа бўлиб, мазкур ҳужжатда тараққиётимизнинг янги марраларига эришиш йўллари кўрсатиб ўтилди. Демак, биз ҳам фаолиятимизни ана шу ҳужжатда баён этилган мақсад ва вазифаларга ҳамоҳанг бўлишини таъминлашимиз зарур. Шу жиҳатдан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастуримизни қайта кўриб чиқилгани ҳам маъқул бўлди.

Партия Марказий аппарати томонидан тайёрланиб, эътиборимизга ҳавола этилган партия сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2018-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастури лойиҳаси билан танишиб чиқдик. Амалий ҳаракатлар Дастурининг олдинги вариантига солиштирганда бир қатор ўзгаришлар таклиф этилганлиги, яъни дастурий мақсадларимиз сирасига илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида талайгина вазифалар, долзарб лойиҳалар киритилганлигини қўллаб-қувватлаймиз.

Айни пайтда мен ҳам ўзимнинг бир қатор мулоҳазаларимни баён этдим. Улар кейинги пайтда тобора кенгайиб бораётган  таълим ва тиббиёт соҳасидаги нодавлат муассасалар билан боғлиқ. Чунки уларнинг фаолиятида одамни ўйлантирадиган баъзи бир масалалар мавжуд. Жумладан, хусусий тиббиёт муассасалари беморларга даволаниш даври учун касаллик варақаси бермас экан. Бу, ўз-ўзидан уларга мурожаат қиладиган инсонлар миқдорини камайтирмайдими? Яъни, тармоқдаги давлат ва нодавлат муассасалари тенг ваколатга ва ҳуқуққа эга бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Мактабгача таълимни янада ривожлантириш ҳам кун тартибидаги долзарб масалалардан бири эканлиги сир эмас. Бу соҳада ҳам нодавлат секторни кенгайтириш кўзда тутилган. Масалан, ҳозир Наманган шаҳрида 8 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Йил охиригача эса улар сони яна 10 тага кўпаяди. Лекин уларни тегишли кадрлар билан таъминлаш масаласи ана шу мактабгача таълим муассасаларининг эгалари зиммасида. Уларга методик ёрдам бериш мактабгача таълим бўлимлари зиммасига юкланган экан, кадрлар, хусусан, раҳбарларни ана шу идора орқали лавозимга муносиб деб топиш амалиётини жорий этишни таклиф этаман.

Мазкур Пленум қарорлари асосида олдимизга қўйиладиган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши партиямизнинг барча бўғинлардаги ташкилотлари билан депутатлик корпусларимизнинг мустаҳкам ҳамкорлигига боғлиқ. Биз ҳам партиямизнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, самарали бажариш учун барча куч-ғайрат ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Исроил ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгши раиси вазифасини бажарувчи

Пленум қарорлари асосида иш ташкил этамиз was last modified: Февраль 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »