Пленум: Барча ҳаракатлар инсон манфаатларига қаратилди

21 Февраль, 17:55 • Пленум, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум: Барча ҳаракатлар инсон манфаатларига қаратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўди. Унда Кенгаш аъзолари билан бир қаторда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбанбоев, партия фаоллари, депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад партия вилоят Кенгашининг 2017 йил фаолиятини сарҳисоб қилиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, фаолиятни янада тизимли йўлган қўйишдан иборат. Тартибидаги асосий масала Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан вилоят Кенгаши раиси Руслан Рўзметовнинг маърузаси тингланди.

Марузада таъкидланишича, 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши ва бунда “Инсон манфаатлари-ҳамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоялар Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида кўзда тутилган ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишнинг асосини ташкил қилади.

Хусусан, йил бошида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман ташкилотларида “Адолат қабулхоналари” ташкил қилинди.

Шунингдек, партия тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, унга партия депутатлари ва фаоллари кенг жалб этилди.

2017 йил 12 июлда Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳисобот даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларига эътибор қаратиш ҳамда ёш олимлар билаш учрашиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ечиш бўйича партия томонидан амалий чоралар кўрилди. Жумладан, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим муассасалари, Ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланиб, шулар асосида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатиш мақсадида партиянинг “Адолат-қонун устиворлигида”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови”, “Саховат – беназир қадрият” каби ўнлаб лойиҳалари доирасида партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда партиянинг устувор вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Натижада, 2018 йил январ ҳолатига партия аъзоларининг сони 19498 нафарни ташкил этиб, йил давомида партия аъзолари сони қарийб 4658 мингга ўсди. Бу кўрсаткич 2017 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 2132 нафарга ошганини кўрсатди. Бошланғич партия ташкилотларининг сони ҳам 2018 йил 1 январ ҳолатига кўра 211 тани ташкил қилиб, йил давомида 23 тага кўпайди.

Ўтган йил давомида вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан  партиянинг қатор лойиҳалари доирасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари муҳокамасига  13 та, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига эса 17 та масала киритилди.

Шунингдек, Гурлан ва Хазорасп туман Кенгашлари депутатлик гуруҳлари томонидан йил давомида сессия йиғилишларига биронта ҳам масала киритилмаганлиги танқид остига олинди.

Олимбой Дўсметов,  партиянинг Гурлан туман Кенгаши раиси:

Бўлиб ўтган йиғилишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, фаолиятимизнинг айрим йўналишидаги сусткашликларга танқидий қаралди. Айниқса, жамиятимиз тараққиётига тўсқинлик қилаётган  муаммоларни сессия кун тартибига олиб чиқиш масаласи диққат марказимизда бўлди. Танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда муаммоларни бартараф этамиз.

Шунингдек, йиғилиш давомида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона”, “Адолат билимдони” кўрик-танловларининг юқори савияда ўтказилиши натижасида партия сафи фаол ва ташаббускор ёшлар ва аёллар ҳисобига ошганлиги қайд этилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Икрам Абдуллаевнинг маърузаси тингланди.

Йиғилиш сўнгида Кенгаш фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар қизғин тус олди. Келгуси устувор режалар белгиланди ва Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритилди. Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Пленум: Барча ҳаракатлар инсон манфаатларига қаратилди was last modified: Февраль 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »