Сайловга тайёргарлик қизғин давом этмоқда

6 Февраль, 11:25 • Жиззах вилояти, Сайлов - 2018, Янгиликлар • 32 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайловга тайёргарлик қизғин давом этмоқда нет

Жорий йилнинг 20 январь куни Жиззах вилоят сайлов комиссиясининг Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига бўшаб қолган 51-Янгиқўрғон сайлов округига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш юзасидан тегишли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳам бўшаб қолган ўринга “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлигига ўз номзодини кўрсатди. Айни пайтда депутатликка номзоднинг сайлов округида “Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 25, 251, 252, 253, 254 моддаларига биноан Сайловолди
тарғибот-ташвиқот ишлари бўлиб ўтмоқда. Ўз Сайловолди дастури билан сайловчиларни таништириш мақсадида Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида 51-Янгиқўрғон сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига партиянинг вилоят Кенгашидан кўрсатилган номзод Абдурасулов Ҳосилбек Синдарович округ ҳудудидаги Бахт, Олимлар, Самарқанд, Ғофур Ғулом ҳамда Дўстлик маҳаллалари сайловчилари билан учрашди. Шунингдек учрашувда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ўқитувчилар ва тадбиркорлар, аёллар ва ёшлар иштирок этишди.

Фуқаролар билан бўлиб ўтган учрашувда депутатликка номзод Ҳ.Абдурасулов ўзининг Сайловолди дастури билан таништирар экан, энг аввало, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланишининг ўзида катта мазмун ва масъулият бор. Бунинг негизида улкан мақсад ва вазифалар ётибди, дея таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ғаллаорол туманини ҳар томонлама ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, ҚФЙ ва МФЙларда ичимлик суви, таъмирталаб йўлларни яхшилаш каби муаммоларни бартараф этиш ҳамда мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, туман аҳолисини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга кенг жалб қилиш натижасида бандликни таъминлашга эришиш, тиббий хизматнинг сифат даражасини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бугунги учрашув ҳам сайловчиларнинг таклифлари ва мурожаатлари таҳлили остида жуда қизғин ўтди.

Сайловчилар билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар, ўйлантираётган саволларини эшитиб, шунга амин бўлдимки, ҚФЙ ва МФЙларда ҳомийлар асосида маҳалла бюджети ташкил қилинса, спорт мажмуалари кўпайтирилса, келажакда маҳаллаларнинг турмуш фаровонлиги янада ошиб, ёшларимиз орасидан машҳур спортчилар етишиб чиқишига ишонаман, — дейди депутатликка номзод Ҳ.Абдурасулов.

Депутатликка номзоднинг сайловолди дастурларида жойларда ва фуқароларда мавжуд муаммоларни ижобий ечимини топишга, маҳаллаларни обод масканларга айлантиришга катта эътибор қаратилгани мазкур йилда ҳам улкан вазифалар амалга оширилишидан дарак беради.

Дилбар Қаҳрамонова,ОлимларМФЙ фаоли:

Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўзбекистон “Адолат”социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури билан яқиндан танишдик. Номзоднинг Сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар бизга маъқул бўлди. Ўйлайманки ушбу номзодимиз депутат бўлиб сайланса маҳалла аҳли, туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ўз ҳиссасини қўшишига ишонч ҳосил қилдик.

Учрашув давомида сайловчилар С.Муродов, Б.Исмоилов, И.Абдураҳмонов, Н.Солиевлар маҳалладаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишда депутат томонидан қандай ишлар амалга оширилиши юзасидан номзодга мурожаат қилдилар. Депутатликка номзод ва сайловчилар учрашуви самимий давом этди ва баҳс ва мунозаралар орқали муҳим масалалар белгилаб олинди.

  Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Сайловга тайёргарлик қизғин давом этмоқда was last modified: Февраль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »