Сайловолди Дастуримиз акс этган Фармон

7 Февраль, 11:58 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 94 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайловолди Дастуримиз акс этган Фармон нет

Жорий йилнинг мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши йил бошиданоқ давлатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва юксалтиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Айниқса, Президентимизнинг 22 январь куни қабул қилган “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим дастуруламал бўлди.

Партиямизнинг Сайловолди Дастурида қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг келажаги — инновацион иқтисодиётда тараққий топиши, модернизацияга асосланган янги иқтисодиёт ва янги технологиялар инсонга ва ижтимоий соҳага инвестиция киритиш вазифасини қўйиши, натижада эса фуқароларга янги иш ўринлари яратилиши, янги корхоналарни очилиши ва фаолият кенгайиши имкониятлари Давлат дастури моҳиятида ўз аксини топган.

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган  оқилона сиёсат натижасида  ўтган бир йил ичида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш тизими мустаҳкам ўрнатилди. Фуқаролар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг давлат томонидан кафолатли ҳимоя қилинаётганини амалий натижасини кўра олдилар. Бу борада барчамиз гувоҳи бўлганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва худудлардаги Халқ қабулхоналари фаолияти ўзининг натижадорлиги билан халқ ишончига эришди.

Ўтган йил давомида Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда 900 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши мамлакатимизда амалга оширилган оламшумул ислоҳотлар, халқимиз кўп йиллардан буён меҳнат қилиб яратаётган фаровон турмуш тарзининг қонуний кафолати бўлди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида  бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳити ва қулай инвестиция иқлимини яратиш  мақсадида ташкил этилган эркин иқтисодий зоналари вилоятимизда ҳам Қўқон иқтисодий зонаси мисолида ўз самарали натижасини кўрсатмоқда.

Эндиликда Фармонда белгилаб қўйилганидек, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида янгидан янги ўзгаришларнинг амалга оширилиши  натижасида халққа хизмат қилаётган  давлат ташкилотлари ва вакиллик органлари фаолиятини янада самарасини ошириш, бу борада етарлича ваколатлар белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида амалга оширилиши белгиланган ислоҳотлар доирасида  – тинтув ва телефон орқали сўзлашувларни эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказишилиши яна бир карра мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий — демократик жамият илдизларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фармонда қайд этилган ва ўтган йилдан бошлаб йўлга қўйилган ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари ҳозирги кунда фуқароларга жуда манзур бўлаётгани ва улар Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги ислоҳотларини тўлиқ қўллаб-қувватлаётгани  барчамизга аён. Бу эса давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи бўлган халқнинг иродаси тўғри ифода этилаётганининг исботи бўлмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Фармонда белгиланган вазифаларнинг аксарияти партиямиз Дастурида қайд этилган мақсадларимизни ўзида мужассам этган. Шундай экан, Фармон ижрочилари сифатида ўз мақсад-вазифларимиз, таклиф ва ташаббусларимизни амалга ошириш ва бу орқали сайловчилар, электоратимиз ишончини қозониш фурсати келганини чуқур англаган ҳолда ҳар биримиз партиявий фаолиятимизни тубдан ислоҳ қилишимиз зарур.

Марифжон ХОЛДАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши раиси

 

 

Сайловолди Дастуримиз акс этган Фармон was last modified: Февраль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »