Шаҳримизнинг тозалиги ва озодалигига ҳар биримиз масъулмиз

3 Февраль, 14:45 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 163 марта кўрилди • Комментариев к записи Шаҳримизнинг тозалиги ва озодалигига ҳар биримиз масъулмиз нет

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, Она юртимизни озода ва покиза сақлаш, ҳашарлар ташкил этиш орқали маҳалла ва гузарларни тозалаш, ариқ ва зовурлар қазиш, боғ-роғлар яратиш ота-боболаримиздан қолган азалий қадриятлардан саналади.

Бугунги глобаллашув даври, аҳоли сонининг кўпайиши, шаҳарлашув жараёнларининг тезлашиши натижасида сўнгги пайтларда бу каби одатларимиз бироз унутилмоқда.

Жойларда айрим юртдошларимиз томонидан маиший чиқиндиларни махсус жойларга ташламасдан, оқава сувларга оқизиш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқларини ташлаб кетиш, барг-хазонларни ёқиш каби салбий хатти-ҳаракатлар учраб турибди. Бундай ҳолатлар яшаб турган гўшамизнинг софлиги, тозалиги ва айниқса, аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундай салбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, яшаб турган атроф-муҳитни тоза сақлаш ҳамда фуқароларнинг турар жойларини покиза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат”  СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда партиянинг туман, шаҳар Кенгашлари томонидан махсус ишчи гуруҳлари тузилди. Ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан тарғибот ишларида тозаликка чорловчи буклетлар, флаерлар тарқатилиб, аҳоли гавжум жойлар ва жамоат транспортларига тарғибот плакатлари жойлаштирилмоқда. Жамоат жойларида, бозорларда, хиёбонларда ҳамда таълим муассасаларида тозаликни сақлаш, турли хил ахлатлар, сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари ёки целлофан пакетларни ташлаш ҳолатларининг олдини олиш ва тозалашга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан партиянинг вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов туманидаги 16-умумтаълим мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда туманнинг “Тошкентлик” маҳалласида тозалаш ишлари олиб борилди.

— Шаҳримизни тозалиги ва озодалигига ҳар биримиз масъулмиз. Партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилган бу ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига  фарзандларимизни жалб қилиш, улар онгида табиатни покиза ҳолда сақлашга, юртни севиш ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга оид дунёқарашни юксалтиради албатта. – дейди 16-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Иномова Марҳамат.

“Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар самараси бежиз кетмайди, албатта. Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг атроф-муҳит тозалигига бўлган масъулияти ошади, уларда табиатни асраб-авайлаш ва покиза ҳолда сақлаш маданияти шаклланади.

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Шаҳримизнинг тозалиги ва озодалигига ҳар биримиз масъулмиз was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »