Шофирконда 90 та ажримларнинг олди олинди

27 Февраль, 16:30 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 253 марта кўрилди • Комментариев к записи Шофирконда 90 та ажримларнинг олди олинди нет

Аёл — жамият устуни. Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда аёлларни ҳурмат қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, уларнинг турли соҳаларда ўз иқтидорларини намоён этишлари, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришларида, шунингдек, оила деган жамият бўғинини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Аммо шундай бўлса-да, муаммолар йўқ эмас. Жумладан, ишсиз, ижтимоий жиҳатдан фаол бўлмаган аёллар билан ҳеч қандай фаолият олиб борилмаслиги, оилавий қадриятларга эътибор қаратилмаётганлиги, репродуктив саломатликка бўлган эътиборнинг етарли даражада ташкил этилмаётганлиги хотин-қизлар фаоллигини чеклаб қўйишга сабаб бўлмоқда. Айни мана шу камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг февраль ойида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонда оғир ҳаётий вазиятларга тушиб қолган хотин-қизларни, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаб, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, бандлигини таъминлаш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга эътибор қаратилган.

Шофиркон туманидаги маҳаллаларда оилалар мустаҳкамлиги, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида уч йил давомида 120 дан ортиқ маънавий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Таҳлилларга таянадиган бўлсак, сўнгги уч йилда 100 дан ортиқ хотин-қизларга зардўзлик ва каштачилик ҳунарларини эгаллашлари учун кўмаклашилди. 90 та ажримларнинг олди олиниб, 120 дан ортиқ оилаларда муҳит соғломлаштирилди, 28 нафар ногирон хотин-қизларга реаблитация воситалари, яъни ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари берилди. Президентимиз фармонда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига берилган вазифаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш каби масалаларининг белгилаб қўйилганлиги ҳам биз депутатлар учун энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Ҳужжатда хотин-қизлар билан ишлаш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозимининг жорий этилганлиги жойларда хотин-қизлар фаоллигини янада оширишга, улар орасида жиноятчиликнинг олдини олишда ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, оилавий маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга, аёлнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида хизмат қилади.

Аёл дунёни яратувчи, унга гўзаллик бахш этувчи буюк зотдир. Оила деб номланувчи муқаддас даргоҳнинг яралишида ҳам унинг ўрни беқиёс. Мамлакатимиз раҳбари ҳам ўз фармонида бунга жуда катта эътибор қаратган ҳолда имконият ва шароитлар кўламини кенгайтирди. Бу эса аёлларнинг жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллашлари учун энг муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Ҳамрогул АШУРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати

Шофирконда 90 та ажримларнинг олди олинди was last modified: Февраль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »