Шошилинч тиббий ёрдам истиқболлари

5 Февраль, 18:44 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 107 марта кўрилди • Комментариев к записи Шошилинч тиббий ёрдам истиқболлари нет

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга жуда катта эътибор қаратиб келинаётган экан, ушбу соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиб бориш юзасидан қатор фармонлар, қарорлар қабул қилинмоқда. Асосий мақсад фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, тез тиббий хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини юксалтиришдир. Мамлакат раҳбари айни мана шундан келиб чиққан ҳолда соҳа ривожига жуда катта эътиборни қаратиб келмоқда. 2018 йилнинг 25 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор моҳияти билан танишар эканмиз, унда 2017 йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинганлиги ва бу ҳудудларнинг ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконини берганлиги, тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш эса 2 баравар кўпайганлиги қайд этилган. Берилган ушбу маълумотлар тез тиббий ёрдам соҳасининг ижобий томонга ўзгарганлигини кўрсатиб туради. Аммо шундай бўлса-да, соҳада қатор камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан, тез тиббий ёрдамда дори воситаларининг етишмаслиги, тиббий буюмлар ва тиббий жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмаганлиги, замон талабига жавоб бермаслиги тиббиётнинг самарадорлик даражасини пасайтиради. Соҳани янада тараққий эттириш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор туб бурилишларни ясайди, ижобий натижаларни кўрсатиб туришда хизмат қилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартда “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармонга мувофиқ ҳамда шошилинч тез тиббий ёрдам самарадорлиги, тезкорлигини ошириш мақсадида имзоланган қарорда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, мулкий шакли ва бошқарувидан қатъий назар, барча тиббиёт муассасаларида аҳолига бепул кўрсатиладиган хизматининг тезкорлиги, сифатини ошириш мақсадида, тиббиёт муассасаларига шошилинч тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этишни таъқиқлаш белгилаб қўйилган.

Ҳар бир фуқаронинг соғлиги албатта, тез тиббий ёрдам сифати ва тезкорлигига боғлиқ. Бугунги кунда баъзан тез тиббий ёрдамда баъзи салбий жиҳатларни ҳам кузатишимиз мумкин. Айнан уларнинг тезкорлиги бўйича таҳлил этадиган бўлсак, бу бошқа камчиликларни ҳам келтириб чиқариши табиий ҳолдир. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжатда тез тиббий ёрдам сифатини оширишга ва тезкорлигини таъминлашга эътибор қаратилган. Шу билан бирга моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш борасида ҳам тегишли вазифалар белгилаб қўйилган.

Ушбу қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва РШТЁИМ ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифининг берилганлиги аҳолининг саломатлигига бўлган эътиборнинг юксан намунасидир.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўрнатилган тартибда белгилаб берилган вазифалар соҳа сифатини янада шакллантириш, тез тиббий ёрдам сифатини ошириш, уларнинг тезкорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мамлакат раҳбари томонидан қабул қилинган барча қарор ва фармонлар фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришлари, фаровон жамиятда соғлом турмушни яратишлари учун асос бўлади. Шунингдек, Ватан равнақи ва юрт тараққиёти йўлида ҳам муҳим вазифаларни белгилаб беради.

Маҳмуд НАБИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутати

Шошилинч тиббий ёрдам истиқболлари was last modified: Февраль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »