Шошилинч тиббий ёрдам тизимига эътибор кучаймоқда

9 Февраль, 10:34 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Шошилинч тиббий ёрдам тизимига эътибор кучаймоқда нет

2018 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Бу қарор шошилинч тиббий ёрдам тизимида ишловчи барча шифокорлар учун зарурий ҳуқуқий норма бўлди. Сўнги вақтларда ҳукуматимиз томонидан тиббиёт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Шу жумладан тез тиббий ёрдамга ажратилган моддий техник базаси бойитилди. Тез тиббий ёрдам зарур бўлган махсус дори – дармонлар билан таъминланди. Шу жумладан тез тиббий ёрдамга Ниссан Ҳюндай ва Дамас каби янги автомашиналар топширилди. Ҳозирги кунда ушбу автомашиналар вилоятимиз маркази ва бошқа ҳудудларда фаолият олиб бора бошлади.

Қарорда республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш белгиланган. Бу борада вилоятда тез тиббий ёрдам марказларида Call-марказлар ташкил этиш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Бу каби марказларнинг бир қанча афзалликлари мавжуд. Хусусан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган шахснинг вилоятга қўнғироғи диспетчер томонидан тез тиббий ёрдам машинасининг етиб борганлиги ва у ерда беморга қандай тез ёрдам кўрсатганлиги сифатини тўғридан – тўғри баҳолаб беради ва ўз навбатида шу беморни яшаш ҳудуди ҳамда уни атрофдаги шифохоналарга тиббий назоратини олиб боришда катта аҳамиятга эга.

Шунингдек, қарорда назарда тутилганидек, ҳозирги кунда вилоятда 10 дан ортиқ соҳа мутахассисларини 2018 – йилда Россия федерацияси, Япония, Жанубий Корея ва Германия каби илғор мамлакатларга малака ошириш учун юборишни режалаштирдик. Шу ўринда шахсан ўзим ҳам мазкур йилда Россия федерациясининг юқори савияли институтларида малака оширишни ва малака ошириш давомида олган билимларимни вилоятда тадбиқ этишни мақсад қилдим.

Марказимизда ҳозирги кунда бир қатор янгиликлар қилинмоқда. Жумладан, травматология соҳасида чаноқ сон бўғимларини эндопротезлаш амалиёти кенг қўлланила бошланди. Бундан ташқари узун ва найсимон суякларни блокловчи интромедуляр остеосинтез жарроҳлик амалиётлари ҳам кенг равишда қўлланила бошланди. Бу усуллар беморларни эрта муддатларда оёққа тургазиш ва уларни ҳаёт сифатини яхшилашда кенг аҳамият касб этади. Бундан ташқари, хирургия бўлимида эндоваскуляр хирургия бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, лапараскопик холецистоэктомия жарроҳлик амалиётлари ҳамда лапараскопик ташхислаш диагностика усуллари беморларда даволаш жараёнларини бир қанча енгиллаштирди ва бир қанча имтиёзлар берди. Марказимизда нейрохирургия соҳасида беморларда шошилинч тез тиббий ёрдамга умуртқа поғонасидаги жароҳатлар бўйича мурожаат қилаётган беморлар илгарилари Тошкент шаҳар ва бошқа шифохоналарда даволаниш учун юбориларди. Ҳозирги кунда бу беморлар эрта муддатларда биринчи 6 соатда жарроҳлик усули билан транспедикуляр системалари билан операция қилиниб, оёққа тургазилмоқда ва самарали натижаларга эришилмоқда. Марказимизда 2018 – йил 1 — 2 чорагида кардиохирургия ва трансплантология бўйича иш режаси ишлаб чиқилган. Бунинг учун 2018 – йилда кардиожарроҳлик юзасидан тош томирларини стендлаш операциялари режалаштирилмоқда. 2018 – йилда беморларда буйрак етишмовчилиги ҳамда буйрак касалликларини оғир даражаларида буйракларни трансплантология жарроҳлик амалиётлари кабилар режалаштирилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, ушбу қарор ва у билан тасдиқланган ҳуқуқий — меъёрий ҳужжатлар шошилинч тиббий ёрдам тизимини, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштиришда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги даражага кўтаришда, илғор хорижий тажрибани амалиётга жорий этишда, соҳада мутахассис — олимлар томонидан олиб борилаётган илмий — тадқиқот фаолияти кўламларини кенгайтиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Бобур ТОЖИБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Партия фаоли,

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази

Сирдарё вилояти филиали Нейротравматология бўлими врач травматологи

 

Шошилинч тиббий ёрдам тизимига эътибор кучаймоқда was last modified: Февраль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »