Сиёсий билимлар мустаҳкамланди

8 Февраль, 15:25 • Сиёсий ўқув, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 26 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билимлар мустаҳкамланди нет

Бугунги кунда юртимизда халқ манфаатини ифода этиш ҳамда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини бажаришда барча бўғиндаги ташкилотлар билан депутатлик корпусларининг мустаҳкам ҳамкорлиги фаолиятнинг асоси ҳисобланади. Депутатлар ҳамда депутатлик гуруҳи фаолиятини аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этишда амалий ишлар ва ибратли ташаббусларга йўналтириш долзарб аҳамият касб этади. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти бўлими мажлислар залида “Маҳаллий Кенгашларда партия позицияси ва электорат манфаатларини ифода этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги сиёсий ўқувда ушбу масала муҳокамалар марказида бўлди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Салоҳиддин Элмуродов — Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари:

— Сайловчи депутатнинг берган ваъдалари устидан нечоғли чиқа олиши, қандай амалий ишларга қўл уришига қараб партияга баҳо беради. Шундан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳларининг партия ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, жойлардаги депутатлик қабулхоналари ишини такомиллаштириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини ҳам янгича услуб ва воситалар билан бойитиш зиммамизда турган долзарб вазифалардандир. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартиби муҳокамасига ечимини кутаётган муаммолар бўйича масалалар киритиб, уларнинг мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилишига эришиш долзарб аҳамиятга эга саналади.

Тадбир мобайнида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудудда партия лойиҳаси доирасида амалга оширган фаолиятида аҳоли томонидан билдирилаётган муаммо ва таклифларни ҳал этиш юзасидан ўзаро тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Ўқув сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан тегишлича жавоб олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Сиёсий билимлар мустаҳкамланди was last modified: Февраль 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »