Сиёсий саводхонликни ошириш йўлида

19 Февраль, 18:01 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 157 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий саводхонликни ошириш йўлида нет

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқувлар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур лойиҳанинг амалий ижроси Тошкент вилоятининг шаҳар, туман Кенгашларида ҳам тезкорлик билан йўлга қўйилиб, ҳафтанинг ҳар сешанба кунида ташкил этилмоқда. Бунда кўнгилли лекторлар ҳафта давомида юртимизда ва жаҳонда рўй берган сиёсий янгиликлар, қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фуқароларни таништирмоқдалар.

Бугунги кунгача Бўка туманида “Мирзабек”, “Наврўз”, Ангрен шаҳрида “Оппартак”, “Облиқ”, Паркент туманида “Чўққайма”, “Ойбек”, “Самаробод”, Зангиота туманида “Эшонгузар”, “Эркин”, “Қахрамон”, Бўстонлиқ туманида “Маърифат”, “Бунёдкор” каби кўплаб маҳаллаларда сиёсий ўқувлар туман Кенгашлари раислари бошчилигида уюштириб келинмоқда.

Нутқиддин Қултоев, Паркент тумани “Ойбек” МФЙ раиси:

— “Адолат” партияси томонидан ташкил қилинган сиёсий ўқувлар маҳалламиз аҳлида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бунда фуқаролар кераклии маълумотларга эга бўлиш билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олиш имконига эга бўлишмоқда. Тадбир давомида туман Кенгаши депутатлари қабул қилинган қонунларни содда тилда кенгроқ қилиб тушинтириб беришлари аҳолимизни қувонтирмоқда. Бунинг учун партия ташкилотчиларига рахмат, деймиз.

Тошкент вилоятида мавжуд барча маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувларда “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Мамлакатни озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш  чора-тадбирлари  тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги каби қатор қарорларнинг мазмун-моҳияти халқимиз эътиборига кенг баён қилинмоқда.

Мазкур қонунлар шарҳи лекторлар томонидан слайд ҳолатида намойиш этилиши ҳам фуқароларни ўзига жал қилмоқда. Ўз ўрнида аҳоли ҳам бу борада фаоллик билан жавоб қайтаришга интилишмоқда. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бугунги глобаллашув ва ахборот асрида халқимизнинг онггини турли ёт ғоялардан асраш, зарарли хабарлар таъсирига тушиб қолмаслик, нотўғри маълумотларга алданиб қолишларини олдини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур лойиҳа катта аҳамиятга эгадир.

Зуҳра Сулаймонова, Бўстонлиқ тумани “Янгийўл” МФЙ фуқароси:

— Ушбу сиёсий ўқув илк маротаба ўтказилганда иштирок этишни хоҳламаган эдим. Бироқ, маърузалар давомида шуни англадимки, унда келтирилаётган маълумотлар, бир-биридан қизиқ янгиликлар менда катта қизиқиш уйғотди. Ҳозирда “Адолат” партияси томонидан ўтказилаётган ҳар бир сиёсий ўқувда фаол қатнашишга ҳаракат қиляпман. Боиси, бу жараёнда ўзимнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларимни кенгайтириб боряпман.

Демак, сиёсий ўқувларнинг бош мақсади сиёсий саводхонлик экан, бу йўлда фаолият олиб бораётган маҳаллий Кенгаш ходимларининг барчаси бирдек ҳаракат қилсагина, кўзланган натижага эришиш мумкин.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Сиёсий саводхонликни ошириш йўлида was last modified: Февраль 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »